АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Хабарингиз бор, яқинда «Андижон» футбол клубига вақтинча бош директор вазифасини бажарувчи этиб Элбек Саматов тайинланганди.
Илгари ҳам жамоада фаолият олиб борган мутахассис мухлисларга бегона эмас. Раҳбарият Саматовга катта ишонч билдирди ва эндиликда «Андижон» клуби бошқарув тизимида иш фаолиятини бошлади. Жонкуяр ишқибозлар эса Элбек Саматов билан илк интервьюни кутишаётгани сир эмас. Чунки унинг ўзига яраша мақсад ва режалари бўлиши табиий. Шу мақсадда бош директор «Андижон» матбуот хизматига дастлабки интервьюсини берди.
— Биламизки, ўтган йили «Андижон»ни Суперлигага қайтишида спорт директори сифатида ўз ҳиссангизни қўшгансиз. Энди эса...
— Дарҳақиқат, айтиб ўтганингиздек, Про лигада клубда спорт директори лавозимида иш олиб борганман. Жамоани Суперлигага олиб чиқишга муваффақ бўлдик. Мухлисларга маълумки, клубда ҳомийлар ўзгарди. «Андижон»даги фаолиятимдан сўнг яна «Ўзавтосаноат»га қайтдим. Хабарингиз бор, ҳозирги кунда «Ўзавтосаноат» тизими менинг асосий иш жойим ҳисобланади. Параллел равишда «Андижон» клубидаги фаолиятимни ҳам давом эттираман. Чунки жамоамизнинг бош ҳомийси айнан ушбу ташкилот ҳисобланади. Тақдир экан, яна «Андижон»га қайтдим. Албатта, раҳбариятнинг менга бўлган ишончи учун миннатдорчилик билдираман. Қўлимдан келганича менга билдирилган барча ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Худо хоҳласа, жамоамизнинг равнақи йўлида бор куч ва салоҳиятимни ишга соламан. Шу кунгача «Андижон» клубида фаолият олиб борган олдинги раҳбариятга, Журъат ака Қувватов, Андижон вилояти ҳокимлиги ва бошқаларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Улар билан елкама-елка ишладик ва озми-кўпми жамоамизнинг ривожи йўлида биргалашиб меҳнат қилдик.
— Клубнинг потенциали ҳозирги эгаллаб турган ўрнидан ҳам юқори. Мутахассис сифатида жорий мавсумдаги иштирокига қандай баҳо берасиз?
— Жамоамизнинг жорий йилдаги иштирокини ижобий баҳолайман. Сабаби, чемпионат мобайнида мухлисларни хурсанд қиладиган ўйинлар ва натижалар кўрсатишмоқда. «Насаф», «Пахтакор», «Навбаҳор» ҳамда яна бошқа клубларга қарши ўйинлардан кўриниб турибдики, жамоамиз фақат ҳимояда ўйнамасдан етакчиларга қарши тенгма-тенг курашишди ва керак бўлса устунлигини ҳам намойиш қила олди. Юқори даражада ўйин кўрсатган ҳолда ғалабаларга эришилди ва бу тасодиф эмас. Олдинги йилларга таққослаганда чиндан ҳам бу йил «Андижон» муносиб ўйинлар кўрсатиб, шунга яраша юқори ўринлар учун курашишни давом эттирмоқда.
— Янги мақсад ва режалар хусусида ҳам ўртоқлашсангиз...
— Мавсум тугашига яна иккита тур қолди. Мақсадимиз шуларда ғалаба қозониш. Имкони борича турнир жадвалини юқори ўринлардан бирида тугатишга ҳаракат қиламиз. Албатта, кейинги йилга ҳам яхши режаларимиз бор. Бу бўйича кейинги суҳбатларимизда батафсил маълумот бераман. Ҳозирда шуни аниқ ва ишонч билан айта оламанки, кейинги йиллар давомида биз нафақат асосий жамоамизга, балки болалар футболига ҳам ҳар қачонгидан кўра жиддийроқ эътибор қаратамиз. U21, U19 жамоаларимиз билан бир қаторда ўзимиздан етишиб чиқаётган иқтидорли болаларга эътибор бошқача бўлади. Ўзимизнинг маҳаллий мураббийларимизнинг билимини янада кучайтириш учун хорижга малака оширишга юбориш ҳам режаларимизда бор. Болалар футболини ривожлантириш бўйича керак бўлса четдан тажрибали мутахассисларни олиб келмоқчимиз. Шу орқали жамоамизнинг пойдеворини мустаҳкамламоқчимиз. Бу биз учун энг муҳим вазифалардан бири.
— Клубда энди маблағ масаласида жиддий муаммолар кузатилмайдими?
— Жамоамизда молиявий тарафдан жиддий муаммолар бўлмайди. Дарҳақиқат, бунгача маблағ масаласида муаммолар кузатилган. Лекин бундан буёғига энди қийинчиликлар кўзга ташланмайди. Ҳозирги кунда бош ҳомий - «Ўзавтосаноат» клубни ўз қарамоғига олган. Бунгача клуб вилоят ҳокимлиги тасарруфида бўлган. Энди эса жамоани «Ўзавтосаноат» тўлиқ молиялаштирмоқда. Жамоа аъзоларидан ойлик маош ва мукофот пуллари бўйича қарздорликлари бартараф этилмоқда. Бу масалада мураббий ва футболчилар билан гаплашиб олганмиз. Шу кунларда қолган қарздорликлар ҳам тўлиқ бартараф этилади ва шартнома бўйича кўрсатилган маблағлар тўланади.
— Шу ўринда «Андижон» жамоаси мухлисларига нима деган бўлардингиз?
— Бундай натижаларга ўз-ўзидан эришиб бўлмайди. Жамоамизнинг муваффақиятларида ишқибозларимизнинг ўрни беқиёс. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари стадионда европача муҳитни юзага келтиряпти ва бу ўз навбатида футболчиларимизга руҳий далда бўлиб, очколар жамғаришимизга катта туртки бермоқда. Сўзим сўнггида мухлисларимизга илтимосим бор: ҳаммани хабари борки, «Бобур Арена»да ОКМКга қарши учрашувда стадионда айрим тартибсизликлар кўзга ташланиб, бироз ёқимсиз ҳолатлар бўлиб ўтди. Бу нарса асло ечим бўла олмайди. Уларнинг ҳатти-ҳаракатларидан кейин ҳакамнинг қарорини қўмита қайта кўриб чиқмайди ёки ўйин ўзгармайди, фақат ўзимизга зиён бўлиши мумкин. Буни амалда ҳам кўриб турибмиз. ЎФА тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, ўша ўйиндаги кўнгилсиз вазиятлар учун биз 20 миллион сўм миқдорида жарима тўладик. Бундан ташқари, сўнгги турда ўз майдонимиздаги ўйинни мухлисларсиз ўтказишга мажбурмиз. Бу жуда ачинарли. Шунинг учун футбол ишқибозлари ҳамма вақт эҳтиросга берилмасликларини, акс ҳолда бу нарса клубга фақат зиён келтиришини яна бир бор амалда кўриб турибмиз. Бундай нарсалар ҳеч қачон клубга фойда келтирмаган ва келтирмайди ҳам. Шу боис ишқибозларимиздан стадионга кирганда тартиб-интизомга риоя қилиб, маза қилиб ўйин томоша қилиб, жамоамизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қолардим. Ҳакамлар ишини кўриб чиқадиган ўзининг тегишли қўмитаси бор. Ҳакамлар билан боғлиқ хато ва камчиликлар ҳатто жаҳон ва Европа чемпионатларида ҳам кузатилади. Бизнинг мухлисларимиз эса ҳар доим ўзларининг фаоллиги ва маданияти билан бошқаларда катта таассурот қолдириб келган. Ишонаманки, бундан кейин ҳам андижонлик ишқибозлар Ўзбекистонда биринчи рақамли эканликларини намоён этишда давом этадилар.
«Андижон» матбуот хизмати
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789