Энцо ҳозирча сотилмайди!

Энцо ҳозирча сотилмайди!

«Бенфика» қишда ярим ҳимоячи Энцо Фернандесни сотишни режалаштирмаяпти.

Чоршанба куни DAZN клуб президенти Руй Коштанинг сўзларини келтирганди: «Биз Энцони январда сотмоқчи эмасмиз, лекин 120 млн евро олсак, йигитни хурсанд қилишга тайёрмиз». Клуб бу маълумотни инкор этиб баёнот берди. Унга кўра, Кошта DAZN ёзган сўзларни айтмаган. «Клуб футболчини мавсум охиригача сақлаб қолишни мақсад қилганини тасдиқлайди», - дейилади лиссабонликлар расмий сайтида. Аввалроқ аргентиналик ярим ҳимоячига «Челси», «Ливерпуль» ва «Реал» клублари қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.