Футболчи ва модель 2023 йилнинг декабридан учрашишни бошлашган эди. Бразилиялик футболчи ҳозир 18 ёшда, у танлаган аёл эса 21. Олдинроқ, Мадрид клубидагилар муносабатлар ёш футболчининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотир олаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинган эди. Эндрик берган интервьюсида, ушбу жуфтлик ўртасида ўзгача шартнома борлиги ва шартларнинг бирида улар бир-бирига кўпроқ «сени севаман» дейиши ёзилган эди. Футболчи ва модель қўйган сурат остида салбий изоҳлар жуда кўп. Аксарият бу жуфтлик узоққа бормаслиги, Габриэл Миранда фарзанд кўргач эри билан ажрашиб, мол-мулкни ярмини олиб кетиши ва алимент талаб қилиши ҳақида ёзишган.