Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«Телеграм» тармоғидаги SamvelKarlenich каналида жуда қизиқарли бир мавзу кўтарилди: ҳозирги кунда Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида қайси вилоят вакиллари кўпроқ?
Муаллиф ўз таҳлилида буни аниқлашга уриниб, охирги бир йил давомида бош жамоамизга жалб этилган ва камида 1та ўйинда майдонга тушган 37 нафар футболчининг туғилган манзилини кўриб чиқди. Қойил. Хўш, натижа қандай?
Таҳлил натижаларига кўра, миллий жамоада Қашқадарё вилояти вакиллари кўпроқ - 9 нафар. 2-ўриндаги Тошкент шаҳрида ушбу кўрсаткич 6 нафарни ташкил этди. Қизиқ томони, қашқадарёлик футболчилардан 4 нафари Косон туманида туғилган. Демак, ҳозирги кунда Ўзбекистон миллий жамоасига энг кўп футболчи етказиб бераётган туман - бу Косон. Ҳаттоки, Биринчи лигада ҳам жамоаси йўқ тумандан шунча иқтидорли футболчи қандай етишиб чиқмоқда? Боз устига, матбуотда Косон туманида қандайдир қонунбузарликлар содир бўлгани ҳақидаги хабарларни тез-тез ўқиб турамиз. Косонлик дўстларимиз билан суҳбатлашганимизда, улар туман чиндан ҳам, ўзига хос эканлигини айтишади.
Шу жойда Лотин Америкаси мамлакатлари билан ўхшашлик жиҳати хаёлга келади. Биламизки, Бразилия, Аргентина ёки Колумбия каби терма жамоаларнинг иқтидорли футболчилари айнан жиноятчилик даражаси юқори бўлган ҳудудлардан чиқишган. Яъни маҳаллий ёшлар футболни жиноий ҳаётга кириб кетмаслик ва жамиятда жой топиш учун ягона восита сифатида кўришади. Ушбу фикрлар фактлар эмас, оддий кузатувга асосланган бўлиб, мутлақ ҳақиқатга даъво қилмайди. Аслида Косондан иқтидорли футболчилар чиқашаётганининг асосий омили - туманда ишлаётган фидоий мураббийлар.
Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари вилоятлар кесимида (охирги 1 йилда лоақал 1та ўйинда майдонга тушган 37 нафар футболчи юзасидан)
1. Қашқадарё вилояти - 9 нафар (Умар Эшмуродов, Шерзод Насруллаев, Дилшод Саитов, Ҳусниддин Алиқулов, Отабек Шукуров, Акмал Мозговой, Бобур Абдухолиқов, Алибек Давронов, Ойбек Бозоров)
2. Тошкент шаҳри - 6 нафар (Ҳожиакбар Алижонов, Абдуқодир Ҳусанов, Ҳожимат Эркинов, Жамшид Болтабоев, Сардор Собирхўжаев, Игорь Сергеев)
3-7. Хоразм вилояти - 3 нафар (Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Валижон Раҳимов)
3-7. Наманган вилояти - 3 нафар (Ботирали Эргашев, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев)
3-7. Фарғона вилояти - 3 нафар (Рустам Ашурматов, Аброр Исмоилов, Ислом Қобилов)
3-7. Тошкент вилояти - 3 нафар (Достон Ҳамдамов, Шаҳбоз Умаров, Жасур Яхшибоев)
3-7. Жиззах вилояти - 3 нафар (Азиз Ғаниев, Абдувоҳид Неъматов, Руслан Жиянов)
8. Сирдарё вилояти - 2 нафар (Аббос Файзуллаев, Иброҳимхалил Йўлдошев)
9-13. Сурхондарё вилояти - 1 нафар (Элдор Шомуродов)
9-13. Навоий вилояти - 1 нафар (Остон Ўрунов)
9-13. Самарқанд вилояти - 1 нафар (Фаррух Сайфиев)
9-13. Андижон вилояти - 1 нафар (Абдулла Абдуллаев)
9-13. Туркистон вилояти (Қозоғистон) - 1 нафар (Ўткир Юсупов)
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789