«МЮ» «Лестер» етакчиларига харидор

«МЮ» «Лестер» етакчиларига харидор

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер режаларини ҳозирданоқ тайёрламоқда.

Football Transfers маълумотларига кўра, «қизил иблислар» бир вақтнинг ўзида «Лестер»нинг иккита ярим ҳимоячиси - Жеймс Мэддисон ва Юри Тилеманс билан шартнома имзолаши мумкин. 25 ёшли Юри Тилемансни «Юнайтед» текинга олиши мумкин, чунки бельгиялик футболчининг «Лестер» билан амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди. 26 ёшли Жеймс Мэддисонга келсак, манкунианликлар у билан шартнома имзолаш учун чек дафтарчасини олишлари керак. Transfermarkt портали экспертлари футболчини 55 миллион еврога баҳоламоқда. «МЮ» айни дамда АПЛ турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.