МУЛОҲАЗА: Ишонч тантанаси
Икки ҳафта аввал ёзган мақоламизни «Ғолибдир мардона тўп сурган, рақибни ранжитиб гол урган», деб номлаган эдик.
ЕВРОПАНИНГ КУЧЛИ 5та ЛИГАСИ: МУАЙЯН КЛУБГА БОҒЛАНГАН ФУТБОЛЧИЛАР...
CIES Football Observatory (Халқаро спорт тадқиқотлари маркази) Европанинг энг сара 5та миллий лигасига қараб, энг фидойи футболчилар рейтингини шакллантирди. Тушунарлики, бунда узоқ вақтдан буён 1та клуб байроғи остида тўп сураётган футболчиларга эътибор қаратилган. Хўш, ҳозирда кимларни садоқат намунаси сифатида кўрсатиш мумкин?
«Бавария»нинг толмас ҳужумчиси Томас Мюллер фидойи футболчилар рейтингида пешқадамлардан бири. 34 ёшли фахрий нақ 16 мавсумдан буён Мюнхен клуби билан бирга. Рейтинг-нинг 2-поғонасида қайд этилган футболчи ҳам Бундеслигадан - Менхенгладбах «Боруссия»си ҳимоячиси Тони Янчке. Яъни унинг фидойилик серияси ҳам 16 мавсумга тенг. Фақат шуниси борки, Тони «Бавария» вакилидан бироз ёшроқ. Европа футбол маркази (топ-5 лига)да 15 мавсумдан буён 1та клубга хизмат қилаётганлар сони 3 нафар бўлса, улардан иккиси «Атлетик»да: Икер Муниаин ва Оскар де Маркос. Шунингдек, «Атлетико» фахри Кокенинг «матрасчилар» формасини кийганига ҳам шунча бўлди.
Умуман, энг фидойи 10 нафар футболчи тақсимотига қарасак, Испания ва Германияда фахрийларни ўзгача қадрлашлари аён бўлади: Ла Лига - 5 нафар, Бундеслига - 4 нафар, АПЛ - 1 нафар. Демак, ҳозирги ҳолатда энг садоқатли 10 нафар футболчи орасида «А» серия (Италия) ва Лига 1 (Франция)дан вакил йўқ.
Икки ҳафта аввал ёзган мақоламизни «Ғолибдир мардона тўп сурган, рақибни ранжитиб гол урган», деб номлаган эдик.
Тан олиш керак, ўтган ҳафтада ҳам мухлисларимиз қатор "таҳликали" халқаро ўйинлар гувоҳига айланишди.
Хабарингиз бор, бугун Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 ярим финали доирасида Ўзбекистон олимпия термаси Индонезияга қарши майдонга тушди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789