Эрон термасига янги мураббий тайинланди

Эрон термасига янги мураббий тайинланди

Эрон футбол федерацияси мамлакат миллий жамоасининг янги бош мураббийини эълон қилди.

Унга кўра, маҳаллий мутахассис Амир Ғаленоий Эрон миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 59 ёшли мутахассис сўнги 3 йилдан буён Эрон чемпионати вакили «Гоҳар» клубини бошқариб келаётганди. Сиржон шаҳри жамоаси унинг қўл остида сўнгги мавсумда 4-ўринни эгаллаган, бу мавсумда ҳам 23-турдан кейин ушбу ўринни эгаллаб турибди. Қайд этиш жоиз, Амир Ғаленоий 2006-2008 йиллар давомида ҳам Эрон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаган.  Аввалроқ, Эрон футбол федерацияси раҳбарияти Қатар собиқ бош мураббийи Феликс Санчес билан келишувга эриша олмагани ҳақида хабар қилинганди. Эслатиб ўтамиз, Эрон ЖЧ-2022да гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмагач, бош мураббий Карлуш Кейруш истеъфога чиққан эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.