Ёш дриблингчилар қатори

Ёш дриблингчилар қатори

Бразилиялик Савио келаси ёз «Манчестер Сити» сафини тўлдиради.

«Жирона»нинг 19 ёшли вингери ҳозирча Ла Лигада рақибларини «жинни» қилиш билан банд. Оддий айтганда, у 21 ёшгача бўлган футболчилар орасида дриблинг бўйича таъқибчиларидан анча олдинда. Жамол Мусиала («Бавария») ва Жуд Беллингем («Реал») - ушбу рейтингга тушган марказий ҳудуд вакиллари. Қанот дриблинг салоҳиятини ишга солиш учун нисбатан қулай жой эканлигини  унутмаслик керак.