АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ХАВИ СИМОНС ВА «ГЛАДБАХ» МАСКОТИНИНГ ЁҚИМЛИ СУРАТЛАРИ…
Улар эски танишлар: 7 йил олдин ҳам бирга суратга тушишган. 2016 йили «Барселона» академиясининг умидли тарбияланувчиси ҳисобланган нидерландиялик Хави Симонс Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби расмий маскоти билан суратга тушганди. Орадан 7 йил ўтиб, эски танишлар яна учрашишди. Бу сафарги кўришув Бундеслига 5-туридан ўрин олган «Боруссия» М. - «РБ Лейпциг» ўйини (0:1) вақтига тўғри келди.
7 йил фарқи билан суратга олинган икки сурат эълон қилингач, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари турли-туман ҳазиларалаш изоҳлар қолдиришди. Мана, ESPN постига нисбатан ёзилган луқмага эътибор қаратинг: «Маскот мутлақо ўзгармабди, Симонс эса...». Дарҳақиқат, ҳужумкор ярим ҳимоячи шу 7 йил оралиғида жуда кўп воқеаларни бошдан кечирди: «ПСЖ» сафига қўшилди, кейин ПСВга ўтди, яхшигина мавсум таъсирида Парижга қайтди ва дарҳол ижара келишуви асосида «РБ Лейпциг»га йўл олди. Қарангки, Хави Германия чемпионатида дарҳол асосий таркибнинг муҳим футболчиларидан бирига айланди.
«Боруссия» тимсоли - тойчоқ Юнтерга келсак, унга «Гладбах» афсонаси Гюнтер Нетцер шарафига ном танланган. Яъни Юнтер - бу Гюнтернинг немисча шевадаги талаффузи. Маскотга 1973 йили айнан афсонавий ҳужумчига тегишли бўлган 10-рақамли форма берилган. Маълумот учун, ўтган асрнинг 70-йиллари бутун Германияда энг кучлилар қаторига кўтарилган «Боруссия» тарбияланувчиси «Реал» томонидан сотиб олинган биринчи немис футболчиси бўлганди. Нетцернинг физиологик хусусиятларидан бири шуки, у нақ 47 ўлчамли пойафзал кийган.
ФАКТ
Хави Симонс «РБ Лейпциг»нинг Бундеслигадаги дастлабки 6та ўйинида 3та гол ва 4та ассист муаллифига айланди. Ижара келишуви мавсум охиригача мўлжалланган. Айтганча, «РБ Лейпциг» раҳбарияти ҳозирдан нидерландиялик вундеркиндни камида яна бир йил олиб қолишни ўйламоқда. Демак, Симонс ҳали Менхенгладбахда «Боруссия» маскоти билан қайта кўришиши ва яна бирга суратга тушиши ҳам мумкин.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789