Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«Телеграм» тармоғидаги wildscout саҳифаси - жаҳон скаутлари назарига тушмайдиган ёки кам тушадиган иқтидорли футболчилар ҳақида ёзувчи канал.
Яқинда ушбу канал ижодкорлари ўзбек футболи умиди - 2003 йилнинг 3 ноябрь куни туғилган «Пахтакор» жавоҳири Аббос Файзуллаевга эътибор қаратишди. Хўш, унда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 2023нинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Аббос қандай таърифланди?
Иван Шабаров бошқарувидаги Россия ёшлар термаси яқинда Тошкентда меҳмон бўлиб, 2 ҳафтача муқаддам Осиё чемпионатида «ўз» кубогини қўлга киритиш асносида бутун мамлакатга мислсиз ҳаяжон-эҳтирос тортиқ этган деярли ўша Ўзбекистон U-20 жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва ғалаба қозонди. Аввало, россиялик йигитлар муваффақияти салмоғини камайтирмаган ҳолда, «деярли» иборасига изоҳ берайлик: Ўзбекистон термаси майдонга етакчи футболчиларисиз тушди. Ҳар ҳолда, Осиё чемпионатида Жанубий Корея, Австралия ва Ироқ термаларига қарши кечган мураккаб ўйинларда Равшан Ҳайдаров жамоасини ғалаба сари етаклаган энг муҳим ижрочилар таркибда эмасдилар. Масалан, ОФК талқини бўйича U-20 тоифасидаги Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлган Аббос Файзуллаев ҳам захирада қолди.
Осиёда Файзуллаевни аллақачон япониялик Шинжи Кагава билан таққослай бошлашди. Россияда эҳтимол, уни Андрей Аршавинга ўхшатишармиди...? Бу шундай ҳолатки, «митти» бирдан ҳаммани ҳайрат кўчасига бошлайди ва келажакда унга антропометрия (жисмоний кўрсаткичлар) халақит беролмаслиги борасида ҳеч кимда заррача шубҳа қолмайди. Аксинча, у умумий сафда алоҳида ажралиб туради ва шу билан «ягона» тоифасига мансуб топилма ҳисобланади.
**Аввало, Файзуллаев ўйинида иш ҳажми диққатни тортади. Дейлик, Ўзбекистон ёшлар термасининг Осиё кубоги чорак ва ярим финал босқичларидаги ўйинларида қўшимча бўлимлар кузатилди. Чап қанот вингери (қизиғи, Аббос терма жамоада шу позицияга эга чиқди, клубида иккинчи ҳужумчи, «10-рақам» ёки «юқори 8-рақам» ролида тўп суради) эса ушбу 120+ дақиқалик жангларда нафақат чарчамади, балки якунда жамоасини рақиблар дарвозаси томон «суриб бориш» учун бор имкониятини ишга солди. Ваҳоланки, кучи батамом якунланиши ҳеч гап эмасди. Бинобарин, Файзуллаев ўйин давомида жуда кўп кроссларни амалга оширади, тинмай ҳаракатда бўлади. Асосийси, у ҳар сафар ўзига бириктирилган футболчи ортидан қайтишга ҳам улгуради. Охир-оқибат, қанотдаги рақибларини ҳолдан тойдиради. Қанчалик ғалати туюлмасин, Аббос кореялик ёшларни ҳам шу тариқа роса қийнади, яъни одатда чарчоқ билмайдиган корейслар якунда толиқиб қолишди. Файзуллаевнинг тактик интизоми ва ўйин тузилмаси - дунё футболи учун катта чорлов аллақачон. Яна нима? Аббосда техник салоҳият жуда баланд, буниси кичик жуссали ўйинчи учун отадий ҳол. Бироқ унинг тўп билан ишлаш усули «декоратив»га яқин ҳам эмас. Йигитча ғайриоддий чаққон, айниқса, югуриш йўналишини кескин ўзгартириши рақибларга мушкулот туғдиради. Қолаверса, ҳам ташқи, ҳам ички томондан яхши югуради. Шу билан бирга тўп назоратини йўқотмайди, уни шунчаки, оёғига ёпиштириб олгандек таассурот уйғотади. Файзуллаев тезлик олган паллада уни йиқитиш ёки координациядан чиқариш имконсиз деярли. Йигитча спринт бошлаган пайт уни икки, ҳаттоки уч нафар рақиб таъқиб остига олади, лекин кўп ҳолатларда ҳаммаси муваффақиятли юриш ёки жарима зарбаси билан якунланади.
Яна бир ажабланарли томони, деярли барча стандарт вазиятларни Аббоснинг ўзи амалга оширади. У Сурия термасига қарши кечган Осиё чемпионати старт ўйинида жамоасининг ҳар икки голини ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Яъни биринчисида жарима зарбасидан фойдаланди, иккинчисида бурчак тўпини «қуруқ барг» усулида ижро этди ва «рикошет» ҳолатида гол бўлди. Файзуллаевда оёқнинг тўп билан алоқаси ҳар томонлама зўр. Тўп бошқарилади, маълум тезликда учади ва айланади - барчаси рақибларга максимал даражада ноқулайлик туғдиради. Аббос ҳар икки оёғи билан бирдек ишлайди, шунинг учун рақибларнинг унга мослашишлари қўшимча вақт талаб этади. Футболчининг старт тезлиги эса рақиблар ҳолатини фақат оғирлаштиради, холос. Файзуллаев моҳиятан кучли плеймейкер, исталган позициядан узатмалар ёрдамида вазиятни кескинлаштириши мумкин. Йигитча тўпни олдирмаслик учун яшириб олиш ва кутилмаган яширин узатма амалга ошириш қобилиятига эга.
Якунда Ўзбекистон футболидаги аксарият ёш иқтидорларга тааллуқли ҳолатни қўшимча қилиш жоиз. Улар куч-энергия талаб қиладиган футболга таянишади, шунинг учун баъзида охирги зарба чоғи ҳис-туйғулари ва нафасларини тартибга солишга улгурмайдилар. Айни пайт Аббос ҳали етарли халқаро тажрибага эга эмас, биринчи ғалаба ва эътирофларга қарамай.
**Муҳими, Файзуллаевнинг фаолияти жадал ривожланмоқда ва пасайиш аломатлари йўқ. Чунки Аббос барчасини яхши тушунади ва ишига ҳам, ўзига ҳам шунга яраша катта масъулият билан ёндашади. Яна бир факт борки, бунисига ақл бовар қилмайди. Диққат қилинг, Аббос ҳозирнинг ўзида 4та тил, жумладан, инглизчада гаплаша олади ва катта чемпионатлар синовига тайёрланмоқда. Айни ҳолатда йўналиш ва формат бўйича унга ҳаммасидан энг мос келадигани Ла Лигадек. Кейинги воқеалар Остон Ўруновникига ўхшамаслиги учун биринчи қадамни тўғри ташлаш ниҳоятда муҳим (Файзуллаев менталитетини назарда тутсак, бундай таққос ўринсиз, лекин ҳар нарса бўлиши мумкин). Ҳар қандай ҳолат бўлмасин, бугун потенциал юлдуз ҳақида гаплашдик, албатта.
А.Аҳмедов тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789