Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
26 ёшида «Интер» президентига айланган хитойлик Стивен Чжан «Манчестер Сити»га қарши кечган Европа Чемпионлар Лигаси финали олдидан ўткир фикрлари билан эътибор марказига тушди
«Очиғи, финални фақат орзу қилардим, холос. Миллий лигалар ўртасидаги даража ва фарқни инобатга олиб, ЧЛ финалига чиқишнинг иложи йўқлигини ўйлаганим ҳам рост. Лекин биламанки, футбол ҳамиша қувноқ ва унда пул ҳар доим ҳам ғалаба қозонмаслиги мумкин. Оддий айтганда, футболда пул ўрнини ғоя, эҳтирос, иштиёқ ва эътибор билан босиш имкони бор. Эртага шу фикрим тасдиқланишидан умидворман. Охирги кунлар ЧЛда ғалаба қозониш қандай бўлиши ҳақида кўп ўйладим. Олдин буни хаёлимга ҳам келтирмаган эканман. Бугуннинг ҳақиқати шуки, ҳозир финалдамиз ва соврин ютишга ҳаракат қиламиз, албатта. Жамоамиз бирдам. Инзаги айтганидек, ҳеч қандай қўрқув йўқ. Ўзимизга мутлақо ишонамиз», - деганди Стивен Чжан.
Истанбул финали тафсилотлари ҳаммага маълум: Чжан айтганидек, «Интер» даҳшатли рақиб олдида эсанкираб қолмади, аксинча, баъзи жиҳатлар бўйича устун кўринди ҳам. Лекин тажриба/маҳорат якунда ғоя/иштиёқ устидан ғалаба қозонди. Агар «Интер» вазиятлардан фойдаланганида ва «шалпангқулоқ» кубокни ўз томонига оғдирганидами, Стивен Чжан трендга чиқарди, шубҳасиз. Аниқроғи, унинг пул ва ғоя/иштиёқ ҳақидаги хулосаси. Амалда тақдир бу сафар «Сити» мисолида тажриба ва қисман маблағ «бошини силади». Шундай бўлсада, «Интер»нинг хитойлик президентини олқишлаш керак. Зеро, у ўз жамоасига яққол фаворит саналган рақибга қарши ўйин олдидан зарур мотивация бера олди.
СТИВЕН ЧЖАН
«Интер» Стивен Чжан даврида 2020 йили ЕЛ финалида ўйнади, 2021 йили «А» серия ғолибига айланди, 2022 ва 2023 йиллар Италия суперкубогини ютди, 2022 йили Италия кубогига эга чиқди, 2023 йили эса ЧЛ финалида ўйнади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789