АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
26 февраль санасида «МЮ» Эрик тен Хаг давридаги дастлабки совринини қўлга киритди - Лига Кубоги турнири финалида «Ньюкасл»дан 2:0 ҳисобида устун келди.
Ўтган йилнинг ёзида манкунианлар таркибига қўшилган Каземиро ҳисобни очиб, нуфузли соврин сари дастлабки қадамни ташлади. Бразилиялик футболчи жамоани олдинга олиб чиққани яхши, албатта. Лекин унинг ҳимоя чизиғидаги фидойилиги «қизил иблислар»га кўпроқ манфаат келтирди. Тўп назорати бўйича «Ньюкасл» устунлик қилган бўлсада, хавфли вазиятларни яратишда катта қийинчиликка дуч келди - бу Каземиронинг орқа чизиқдаги ишончли ўйинлари самараси. Зафарли якундан сўнг манчестерлик мухлислар айнан уни финалнинг энг яхши ўйинчиси сифатида бошларига кўтаришгани бежиз эмас.
**Каземиро хариди орқали жамоа ўта муҳим ўйинларни ёқтирадиган туғма чемпионни ўз сафига қўшиб олди. Қаҳрамонимиз ўз фаолиятида қаторасига 9та финалда зафар қучди. Уларнинг 4таси ЕЧЛда, 3таси КЖЧда, биттаси Испания Кубогида ва сўнггиси Англия Лига Кубогида қўлга киритилган. Турли мусобақалардаги чемпионлик серияси!
Қизиғи, Каземирони харид қилгани учун «МЮ»ни танқид қилишганди
Танқидчиларни футболчининг ёши, маоши ва клубнинг трансфер сиёсати қониқтирмади. Манчестерда Каземиро «МЮ» экспертларининг норозилигига сабабчи бўлди. Айниқса, Гари Невилл бошқаларга нисбатан кўпроқ шубҳаланди. Тўғри, у Каземирони эмас, клубнинг трансфер сиёсатини танқид остига олди: «Энди мени келишувлар қизиқтирмай қўйди. Чунки улар ёзги трансфер режаларида кўзда тутилмаганини яхши биламан. Бошқа клублар гоҳ у, гоҳ бу футболчига югуравермайдилар. Ҳаммаси Де Йонг билан бошланди, кейин Рабьо пайдо бўлди, ёзги мавсум Каземиро ва 160 млн. фунтли улкан ҳаражат билан ниҳоясига етди. Ўйлашимча, бу яқин 2 йил ичида клубга манфаат келтиради. Лекин ўша 2 йилдан кейин кимдир ёрқин даври ортда қолган, маошига яраша тўп сура олмайдиган ўйинчини олади. У тен Хаг ёки бошқа мураббий, клубнинг янги соҳиби бўлиши мумкин. Бироқ бунақа контрактни таклиф этиш учун «отнинг калласидек» юрак бўлиши керак. 30 ёшли футболчи билан 5 йиллик шартнома тузиш мумкин эмас».
Шубҳаланган фақат Невилл эмасди. Масалан, Петер Шмейхель ва кўплаб мухлислар шундай фикрда эдилар. Чунки улар «МЮ»нинг бир қатор трансферларда оғзи куйиб қолганидан яхши хабардорлар. Энди кўпчилик Каземиронинг ташрифини 90-йиллардаги Эрик Кантона харидига қиёслашмоқда - ҳа, у тажрибали фахрий, аммо жамоага етишмаётган сифатларни бера олди. Берганда ҳам, асл чемпионга хос виқор билан амалга оширди.
«МЮ» Каземиро билан ва усиз буткул бошқа-бошқа жамоа
«Қизил иблислар иштирокидаги дастлабки беллашувларда Каземиро захирадан майдонга туширилди - афтидан, бу ерда ким йўлбошчи эканлигини мураббий дебютантга кўрсатиб қўйгандек. Бунақа ҳолатларга кўникиб қолган таянч ярим ҳимоячиси хотиржамлик билан тайёргарликни давом эттирди. Ниҳоят, октябрь ойида Каземиро «Эвертон»га қарши баҳсда бошланғич таркибдан ўрин олди. Шундан кейин жамоа «Эвертон», «Омония», «Ньюкасл», «Тоттенхэм» ва «Челси»га қарши беллашувларда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади. Каземиро мазкур «қуруқ» серияда муҳим роль ўйнади.
Сариқ карточкаларнинг кўпайиб кетгани туфайли Каземиросиз майдонга тушган «МЮ» «Арсенал»га имкониятни бой берди, матбуотда эса бразилиялик футболчининг ҳимоя чизиғига таъсири хусусидаги маълумот чоп этилди:
• Каземиро бошланғич таркибда бўлган 13 учрашувнинг фақат биттасида «МЮ» мағлубиятини тан олди. Каземиро майдонга тушмаган 10та ўйинда 4та мағлубият;
• Каземиро билан жамоа битта ўйинда ўртача биттадан камроқ тўп ўтказиб юборади, усиз - 1,9та;
• Каземиро майдонга тушмаган ўйинларда рақиблар жамоа дарвозаси томон ўртача 16та зарба йўлладилар, у майдонда бўлганида - атиги 7та.
Каземиронинг ҳозирги «МЮ»даги аҳамиятини «Арсенал»дан қабул қилинган мағлубиятни таҳлил қилан Вадим Лукомский қуйидагича эътироф этганди: «Бразилиялик таянч ярим ҳимоячисининг устунлиги шундаки, у ҳужумни ташкил этишда ҳам, рақиб ҳужумларини барбод этишда ҳам аъло даражада тўп суради. Каземиронинг йўқлиги «МЮ»га жиддий таъсир кўрсатди. У ўйин тақдирини ўзгартириб юборарди, деган фикрдан йироқман. Аммо ҳеч бўлмаганда, ички муаммоларни рақибга сездирмаслиги, қанотлардаги хатоларни тўғрилаши, тўғри қарорлар қабул қилиши мумкин эди. Мактоминай афсуски, ўзгача савиядаги ўйинчи. Тўпни рақибдан тортиб олишни уддалайдиган тиришқоқ йигит, лекин вазиятни ҳис этиш, ўйинни бошқариш бобида Каземиродан анча орқада. Каземиро анчайин қийин вазиятлардан чиқиб кета олади».
Шахсан бразилиялик футболчининг ўзи учун ҳам мавсум омадли ўтмоқда. «Ньюкасл» дарвозасига урган голи «МЮ» таркибидаги 5-аниқ зарбаси бўлди. «Реал»даги энг сермаҳсул мавсумида у 7та гол урганди. Демак, шахсий рекордини яхшилаш учун ажойиб имкониятга эга. Эҳтимол, яна 2 йилдан кейин Гари Невиллнинг тахмини тўғри чиқар - Каземиро бу вақт ичида вазн қўйиб, муаммога айланиши мумкин. Бироқ айни паллада ҳаммаси жойида, у туфайли «қизил иблислар»нинг ҳимоя ва марказий чизиқлари тартибга тушди. Боз устига, бир неча йиллик танаффусдан кейин нуфузли совринни қўлга киритиш имкониятини берди. Ўзини бахтиёр ҳис этиши учун футболчига яна нима керак?!
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789