Евро-2024: бунга фақат турклар қарши эди...

Евро-2024: бунга фақат турклар қарши эди...

Европа чемпионати 1/8 финалининг фақат бурчак зарбасидан сўнг голлар урилган охирги баҳсида Туркия Австрияни мағлубиятга учратди.

Ҳимоячи Демиралнинг дубли ва Гунокнинг 90+4-дақиқадаги суперсейви туркларни чорак финалнинг сўнгги иштирокчисига айлантирди. Ҳа, бу учрашув олдидан барча футбол мутахассису-мухлислари Австрия терма жамоасини яққол фаворит сифатида тилга олишаётганди, лекин турклар эмас... Қайд этиш керак, Туркия терма жамоаси 2008 йилдан бери илк марта кучли саккизталикка кирди. Ўшанда «ой юлдузлари» Евро-2008 ярим финалида Германияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишганди.

* Туркия Евро тарихида 20 ёшгача бўлган икки футболчиси плей-офф босқич баҳсини асосий таркибда бошлаган иккинчи жамоа бўлди. Гап 19 ёшли Арда Гюлер ва Кенан Йилдизлар ҳақида кетмоқда. Бу борада биринчи жамоа Евро-1964даги Венгрия терма жамоаси бўлган - Данияга қарши учрашувда Ференц Бене ва Золтан Варгалар майдонга тушишган.

* Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Мерих Демиралнинг 57-сониядаги голи Евро тарихида «плей-офф»лардаги энг тезкор гол бўлди. Айтганча, Евро-2024да турнир тарихидаги энг тезкор гол (гуруҳ босқичи ва «плей-офф»ни ҳисобга олганда) ҳам урилган - Албания терма жамоаси 22-сонияда Италия дарвозасини ишғол қилганди.

АВСТРИЯ - ТУРКИЯ - 1:2 (0:1)

2 июль. Лейпциг. «Ред Булл Арена» стадиони. 38305 томошабин.

Бош ҳакам: Артур Диаш (Португалия).

Голлар: Грегорич (66) - Демирал (1, 59).

Австрия: Пентц, Пош, Линхарт (Вебер, 64), Дансо, Мвене (Прасс, 46), Забитцер, Лаймер (Гриллич, 64), Баумгартнер, Шмид (Грегорич, 46), Зайвальд, Арнаутович.

Туркия: Гунок, Мюлдур, Айхан, Бардакжи, Демирал, Кадиоглу, Кекчю (Қаҳвежи, 83), Юксек (Озжан, 58), Гюлер (Актуркоглу, 78), Йилмаз, Йилдиз (Йокушлу, 78).

Огоҳлантиришлар: Шмид (38), Линхарт (52) - Кекчю (11), Юксек (42).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Мерих Демирал (Туркия).

29 июнь

ШВЕЙЦАРИЯ - ИТАЛИЯ - 2:0

ГЕРМАНИЯ - ДАНИЯ - 2:0

30 июнь

АНГЛИЯ - СЛОВАКИЯ - 2:1

ИСПАНИЯ - ГРУЗИЯ - 4:1

1/4 ФИНАЛ

5 июль (жума)

21:00 ИСПАНИЯ - ГЕРМАНИЯ

23:59 ПОРТУГАЛИЯ - ФРАНЦИЯ

6 июль (шанба)

21:00 АНГЛИЯ - ШВЕЙЦАРИЯ

23:59 НИДЕРЛАНДИЯ - ТУРКИЯ

ТЎПУРАРЛАР:

Мусиала (Германия) - 3та

Гакпо (Нидерландия) - 3та

Микаутадзе (Грузия) - 3та

Шранц (Словакия) - 3та

Беллингем (Англия) - 2та...