АНА, ХОЛОС! Тен Хагнинг сабри тугаяптими?
«МЮ» бош мураббийи Эрик тен Хаг «Бернли»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида 3та нашр журналистлари берган саволларга қулоқ тутишни ҳам хоҳламади
Эйндховеннинг ПСВ клуби жорий мавсум старт қисмида ақлга сиғмас даражада ажойиб.
Эйндховеннинг ПСВ клуби жорий мавсум старт қисмида ақлга сиғмас даражада ажойиб. Диққат қилинг, Петер Бош бошқарувидаги жамоа Нидерландия Эредивизионида ғолибона юришини ҳамон давом эттирмоқда - дастлабки 15та турда 15та ғалаба! «Қизил-оқлар» шу жазава мобайнида 52та гол уриб, атиги 6та қўйиб юборишди. Умуман, улар бу борада Нидерландия чемпионати рекордига тобора яқинлашмоқдалар!
Тарихий ғалабалар. ПСВ ҳозир чиндан ҳам, қойилмақом ғалабали серияга эга - Эредивизионда кетма-кет 15та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди. Бу лига тарихида кузатилаётган иккинчи узун сериядир. Эътиборли томони, чемпионат рекорди ҳам айнан ПСВнинг ўзига тегишли. Эйндховен жамоаси мавсум-1987|1988да қаторасига 17та ўйинда ғалаба нашидасини сурган.
Бўлажак чемпионми? Табиийки, ПСВ Эредивизион турнир жадвалида катта ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. Айни пайт «қизил-оқлар» ҳисобида 45 очко бор. Энг яқин таъқибчи «Фейеноорд» эса 35 очкога эга. Демак, ҳозирнинг ўзида ўртадаги фарқ 10 очкони ташкил этмоқда. Ҳа, ПСВ шу кетишда чемпионлик масаласини муддатидан анча олдин ёпиши мумкин. Умуман, Бош жамоасини лига рекордидан атиги 2та ғалаба ажратиб турибди.
Самарадорлик - космос! ПСВ ажойиб спорт формасида эканлигини голлар нисбатига қараб ҳам осонгина фаҳмлаш мумкин. Петер Бош жамоаси бунга қадар Нидерландия чемпионати тарихида қаторасига 11та ўйинда камида 3та гол урган биринчи иштирокчи бўлганди. Ушбу серия 3:1, 4:0, 4:0, 4:0, 3:0, 3:1, 4:0, 3:1, 5:2, 6:0 ва 4:0 ҳисобларини ўз ичига олди. ПСВ шундан кейин «Твенте» дарвозасига ҳам 3та гол урди. Фақат 14-турга келиб, асосий рақиб - «Фейеноорд» майдонидаги баҳсда «камида 3та гол» серияси узилди, асосийси, клубнинг ғалабали одими давом этди, барибир (2:1).
«МЮ» бош мураббийи Эрик тен Хаг «Бернли»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида 3та нашр журналистлари берган саволларга қулоқ тутишни ҳам хоҳламади
Яқиндагина «Бавария»ни Бундеслига тахтидан ағдарган ҳолда, тарихда илк марта Германия чемпионига айланган «Байер» шу билан тўхтаб қолмоқчи эмас.
Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Пахтакор» клуби собиқ бош мураббийи, россиялик таниқли мутахассис Валерий Непомняший ҳамюртимиз Аббос Файзуллаевни ЦСКА - «Ахмат» ўйини (1:2)даги сариқ карточка учун айблашга асос йўқлигини таъкидламоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789