АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси Илгиз Танташевни ПФЛ томонидан ўтказиладиган учрашувларни бошқаришдан номаълум муддатга четлатилди.
Танташев Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган «Насаф» ва «Сўғдиёна» ўртасидаги баҳсни (1:1) бошқарди. Ўйинда «Сўғдиёна» аъзоси Жавоҳир Қаҳрамонов тўп учун курашда «Насаф» дарвозабони ва ҳимоячиси билан тўқнашиб, рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Бош ҳакам дастлаб ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди. Бироқ VARга мурожаат қилгач, қарорини ўзгартириб, пенальти белгилади.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси Танташевнинг ушбу учрашувдаги ҳаракатларига баҳо бериб, чора кўрилиши учун ЎФА Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритганди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси кенг эътирозларга сабаб бўлган ўйинда Илгиз Танташевнинг ҳаракатларини ўрганиб чиқди ва қарор чиқарди:
«Катта аҳамиятга эга баҳсда ўйин натижасига таъсир этадиган қўпол хатоларга йўл қўйгани ва жамоатчилик орасида кескин эътирозларга сабабчи бўлган ҳакам Илгиз Танташев ПФЛ томонидан ўтказиладиган ҳар қандай учрашувларини бошқаришдан номуайян муддатга четлатилди».
***
«Насаф» майдонда иккита жамоага қарши ўйнашга мажбурми?!». Қарши клуби ҳакамлик бўйича баёнот билан чиққанди
Суперлиганинг 21-турида «Насаф» Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилди ва учрашув 1:1 ҳисобида ўз якунига етди.
Қаршидаги учрашувда ҳакамлик борасидаги можаролардан кейин «Насаф» клуби баёнот билан чиқди. «Беллашув бухоролик ҳакамларнинг ғалати қарорлари билан эсда қолди. Учрашувнинг 60-дақиқасида рақиб майдонига кириб борган Ойбек Бозоров қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бу вазиятда Танташев ҳеч қандай қоида бузилмаган деб ҳисоблади. VAR ҳакамлари ҳам Бозоров йиқилган вазиятга эътибор беришмади. Aммо 81-дақиқада Жавоҳир Қаҳрамонов билан бўлган вазиятда эса Илгиз Танташев дарвозамиз томон пенальти белгилади. Танташевнинг сўнгги қарори «аждарлар»ни қимматли икки очкодан мосуво қилди. «Насаф» майдонда иккита жамоага қарши ўйнашга мажбурми?!», - дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Рўзиқул Бердиев ўйиндан кейинги матбуот анжуманида «Ҳакамлардан кўп жабр кўряпмиз. Бозоров йиқитилганда VAR кўриб чиқмай, рақиб вазиятини кўриб чиқди», - дея Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси қарорларига эътироз билдирганди.
Маълум бўлишича ўйиндан кейин клуб раҳбарияти ҳакамлик устидан расмий шикоят ёзган
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789