Фабрегас ҳам тугатди, ниҳоят

Фабрегас ҳам тугатди, ниҳоят

Франсеск Фабрегас футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Испания терма жамоаси, «Арсенал», «Барселона», «Челси», «Монако» ва «Комо» собиқ ярим ҳимоячиси бу ҳақда ижтимоий тармоқда эълон қилди. «Бутсаларимни михга илиш вақти келганини катта қайғу билан маълум қиляпман. ЖЧ ва Евродаги ғалабалардан Англия ва Испания ҳамда деярли барча совринларгача. Унутилмас фаолият. Менга ёрдам берган ҳаммадан миннатдорман. Оилмадаги барчанинг маслаҳатларини қадрлайман. Мени таслим этишга уринганларга ҳам раҳмат айтаман, улар мени кучлироқ футболчига айлантиришди. Фаолиятим давомида 3 тилни ўргандим, саёхатларда ақллироқ инсон бўлдим. Орзу ҳам қила олмайдиган тажриба тўпладим. Энди оқ чизиқнинг ортига ўтиб, «Комо» ёшларини шуғуллантирмоқчиман. Хайрлашиш вақти келди. Майдондаги ҳар бир дақиқамни яхши кўрардим», - деб ёзди Фабрегас. Фабрегас 2003 йилда катталар футболида «Арсенал» сафида дебют қилган. Сеск фаолияти давомида 16та соврин ютган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.