Фати фақат катта пулга сотилади

Фати фақат катта пулга сотилади

Ансу Фати «Барселона»ни тарк этиши мумкин.

Diario Sport хабарига кўра, вингерга бир қанча топ-клублар, хусусан, «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. «Бавария»дан ҳам қизиқиш билдирилган эди, аммо Bild журналисти Кристиан Фальк бу маълумотни рад этди. Ўз навбатида «Барселона» Фатининг ҳолатига изоҳ бермаяпти. Жамоа бош мураббийи Хави Фати жароҳатдан сўнг ўзининг энг яхши формасини тиклай олишига ишонч билдирмоқда. Қайд этилишича, клуб «астрономик» таклиф тушган тақдирдагина футболчини сотиш масаласини кўриб чиқади. Жорий мавсумда Фати Ла Лиганинг 20та учрашувида 3та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.