Испанияда футбол ўйини чоғида ирқчилик бўйича биринчи марта суд ҳукми чиқарилди. Суд «Валенсия»нинг уч мухлисини 2023 йил май ойида «Месталья»да бўлиб ўтган ўйинда «Реал» қанот ҳужумчисига нисбатан ирқчилик ҳатти-ҳаракатларда айбдор деб топди ва улар 8 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бундан ташқари улар 2 йилга ўйинларга ташриф буюриш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. «Бу ҳукм Испанияда расизмга қарши кураш учун ажойиб янгилик. Бу қарор Винисиусга етказилган зарарни қоплади ва стадионга ирқчилик билан шуғулланадиган мухлислар учун яхши мисол бўлди. Энди Ла Лига унақаларни топади, полицияга хабар беради ва улар қонун олдида жавоб беради», - деди Хавьер Тебас.