Испаниянинг Sport нашри хабар беришича, португалиялик футболчи ўзига келиб тушган бир қатор таклифлар орасида «кўк-анорранглилар»ни танлаган. Аввалроқ, унга «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал»дан ҳам қизиқиш борлиги маълум қилинганди. «Вулвз» ўз етакчиси учун 100 млн. фунт-стерлинг товон пули талаб қиляпти. Аммо бу сумма футболчининг кетиш хоҳиши сабаб пасайиши мумкин. Шунингдек, «Барселона» футболчиси Франсишку Тринкау инглиз клубида ижарада тўп тепмоқда ва у келишувга қўшилиши мумкин. Бундан ташқари, каталонияликларнинг яна бир футболчиси Рики Пуч жам «Вулверхэмптон» сафига қўшилиши мумкин. Маълумот учун, Португалия миллий жамоаси аъзосининг клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.