АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Федерико Гатти 5 йил олдин «D» сериясида ўйнарди, бугун эса «Ювентус» мудофааси етакчиларидан бири ҳисобланади.
У қисқа вақт мобайнида мураббий, жамоадошлар ва мухлисларнинг қалбини забт эта олди. Шуни ҳисобга олган туринликлар клуби расмий сайти мухбири Федерикодан каттакон интервью олди. Биз ҳам қуйида ана шу суҳбатнинг қизиқарли қисмини ҳавола этамиз.
- Агар 10 йил орқага қайтиб, 15 ёшли Федерико билан учрашиш имконига эга бўлсангиз, унга нима дейсиз?
- Жин урсин, келажакда сени нима кутаётганини ҳатто тасаввур ҳам қилолмайсан!
- Ўша пайтда Гатти ким эди?
- Мен бутунлай бошқача ҳаёт кечирдим. Лекин узоққа боришимни билардим. «Промоцион»да ўйнаб юрганимдаёқ бу қадар узоққа боришимни кутгандим тўғриси. Мен бу дивизионда дастлаб «Промо»да, кейин «Эччеленца»да ўйнадим ва агар кимдир менга 5 йилдан кейин «Ювентус»да ўйнайсан деса, жавобим шундай бўларди: «Сен ичиб олганмисан?»
- Болалигингизда қайси жамоага мухлислик қилгансиз?
- Ҳеч қачон аниқ бир жамоанинг ашаддий мухлиси бўлмаганман, стадионларга ҳам бормаганман. Мен фақат ўйнаган жамоамнинг мухлиси эдим. Мана, ҳозир «Юве»даман ва бу клуб мен учун ҳамма нарсадир.
- «Ювентус» мухлислари кумирига айланишга муваффақ бўлдингиз. Уларни қандай забт этдим, деб ўйлайсиз?
- Эҳтимол ўйин услубим билан. Майдонда кураш учун боримни бераман. Тўғри, кўпчилик каби хатоларга йўл қўяман, лекин биз хатолар туфайли ўсамиз. Мен ҳар доим Эд Ширан қўшиғидаги чиройли сўзларни эслайман: у ерда у бизнинг замонамизда ҳамма ўз хатоларини яширишга, чуқурроқ яширишга ҳаракат қилаётгани ҳақида гапирди, шунда тезда унутиш учун инсоннинг диққат марказида фақат ижобий томонлар бўлиши керак эди. Бу беҳуда, чунки инсон айнан қийинчиликлар туфайли кучаяди. Қийин пайтларда бошингизни юқорига кўтариб, муаммоларга тик қарашингиз керак. Биз ҳар қандай нотўғри қадам учун ҳукм қила бошлаган дунёда яшаяпмиз, айниқса ижтимоий тармоқлар даврида. Лекин бу нотўғри, бу яхши эмас. Сизни ҳукм қила бошлаганлар аслида қўлидан ҳеч нарса келмайдиган ёки қилган ишингизнинг ўндан бир қисмини бажармаганлардир. Шундай қилиб, ҳамма нарсанинг калити - бу тўғри ва нотўғри йўналиш ўртасидаги мувозанатдир.
- Сиз бу мувозанатни қандай сақлайсиз?
- Мен бундай шовқинлардан узоқроқ туришга ва ишдан куч олишга ҳаракат қиламан. Ўз устимда жуда кўп ишлайман, шахсан мен футбол учун нимани қурбон қилишим кераклигини биламан, шунинг учун ҳеч ким мени ўзим қилганимдан кўра кўпроқ танқид қилишга журъат этолмайди.
- Нимани қурбон қилишингиз керак?
- Умуман олганда, ҳамма нарсани, лекин якунда буларнинг ҳеч бирини ҳақиқатдан ҳам муҳим, деб ҳисоблаш мумкин эмас. Футболчининг ҳаёти шундай чекловлардан иборат, аммо мен учун бу майда нарсалар, иккинчи даражали қурбонликлар, чунки футбол менинг ҳаётим. Одамлар учун биз омадлимиз. Аммо ҳеч ким сизга омад кулиб боқишига кафолат бермайди.
- Сиз хатолар устида қандай ишлайсиз?
- Ўйинни қайта кўриб чиқаман. Мураббий ва тажрибали жамоадошларим билан гаплашаман, масалан кенгроқ кўринишга эга бўлиш учун майдонга қандай қилиб яхшироқ жойлашишни аниқлаш мақсадида Данило билан. Мен ҳар бир деталга диққат билан қарайман.
- Бошқача ҳаёт кечирганингизни айтдингиз. Ўша даврдан қандай яхши нарсалар қолди?
- Ҳар доимгидекман, шунинг учун жамоадошларим билан фарқни сезмаяпман. Мен оддий йигитман, эҳтимол бошқаларга қараганда тажрибам камроқдир. Катта ёшли шерикларимга катта ҳурмат билан қарайман. Замонавий даврда одамлар бундай нарсаларни унутишади. Масалан, диванда чўзилиб ётибман ва шу пайтда Данило кириб келади, мен эса унга жой бўшатиб бераман. Ва бунинг учун у мендан сўраши шарт эмас, ўзим ўрнимдан туриб, унга жой бераман. «Қариялар» бундай нарсаларни жуда қадрлашади ва мен учун ҳам буларнинг барчаси катта аҳамиятга эга. Улар кийм алмаштириш хонасида жуда муҳимдир. Қолганларга келсак, мен, албатта, меҳрибон инсонман: доим боримни беришга тайёрман, лекин агар кимдир мени ҳурмат қилмаса, ўртамизда ҳаммаси тугайди.
- «Юве»даги илк кунингиз қандай эди? Оғзингиз очилиб қолдими ёки совуқ терга ботдингизми?
- Аслида, фақат биринчи кун ҳақида эмас, балки икки кун ҳақида гапиришга арзийди. Илк куни шартнома тузиш билан ўтди ва мавсум охиригача «Фрозиноне»да ижарага қайтдим. 31 январь куни эди, ташқарида ҳаво ҳарорати 0, мен эса футболкада эдим. Ички адреналин ҳисси, шошқалоқлик туфайли қалинроқ кўйлак ҳам, куртка ҳам олмаган эканман. Ва ўша куни биринчи бўлиб Бонуччи билан учрашдим, кейин нонушта пайтида де Лигт билан, кейин спорт залида Влахович... Шартномани нишонлаш учун тушликка бобомнинг олдига бордим. Иккинчи «илк кун» 2 йил олдин кўчиб ўтган куним эди. Ўша куни шунчалик ҳаяжонлангандимки, ҳозир аниқ бир нарсани эслай олмайман.
- Бурилиш нуқтангиз?
- Кетма-кет 10 ўйиндан сўнг, «Фрайбург» билан меҳмондаги Европа Лигаси ўйинида. Менинг голим туфайли ғалаба қозондик, кейин 3 кун ўтгач, яна «Сан-Сиро»да «Интер»га қарши гол урдим.
- Сизни «Юве» меҳнаткашлар синфининг рамзи деб аташади: бу сиз учун илтифотми ёки ғазабланиш учун сабабми?
- Эшитинг, мен «Юве»да ўйнайман. Ва сиз билишингиз керак бўлган ҳамма нарса шу.
- «Юве» ғалаба қозонади, лекин ўйини унчалик яхши эмас, деган гаплар сизни безовта қилмайдими?
- Мени фақат ғалабалар қизиқтиради ва буни яхши ёки ёмон ўйин билан уддалашимиз муҳим эмас. Тарихда фақат ғалаба қозонган қолади, мағлуб эса дарров унутилади.
- Китоб ўқишни яхши кўришингиз тўғрими?
- 15 ёшимда ўқишни тўхтатдим, лекин ҳозир аста секин бунга қайтяпман. Менга Жокович каби муваффақиятга эришган инсонларнинг таржимаи ҳоллари, шунингдек, спорт психологияси ва ақлий мураббийлик матнлари ёқади.
- Феде, агар эртага жамоадошлардан бири сизни уйидаги дераза ромларини ўзгартиришга чақирса, унга нима деб жавоб берасиз?
- Хўш, албатта бораман. Бу иш қўлимдан келади.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789