Клуб самолётида ортга қайтиш

Клуб самолётида ортга қайтиш

«Страсбур» мухлисларидан бири сафар ўйинидан клуб самолётида ортга қайтди.

Гап шундаки, Лига 1 старт туридан ўрин олган «Монпелье»га қарши меҳмондаги ўйин (1:1)га ёлғиз ўзи борган 18 ёшли фидойи мухлиснинг трибунада «Страсбур»ни қандай қўллаб-қувватлангани жамоа маъмурларини бефарқ қолдирмади.

Томас исмли 18 ёшли мухлис энди 18 август оқшомини узоқ вақт эсдан чиқармаслиги тайин. Биринчидан, у 1:1 ҳисобида якунлаган ўйин давомида «Страсбур»ни ёлғиз, лекин баралла қўллаб-қувватлади. Иккинчидан, ушбу фидойилиги ортидан уйига севимли футболчилари билан бирга қайтиш бахтига муяссар бўлди. Томас Монпельедаги стадионда шу қадар баланд овозда мухлислик қилдики, уни «Страсбур» маъмурияти вакиллари эътиборсиз қолдиришмади. 

Энг таъсирли воқеа ўйиндан сўнг кузатилди: «Страсбур» президентининг шахсан ўзи Томас билан гаплашди ва ортга жамоа самолётида, севимли футболчилари даврасида қайтишни таклиф этди. Табиийки, йигит рози бўлди ва энди унда бир умрга татийдиган ажойиб хотира бор!