Феликс рози бўлди...

Феликс рози бўлди...

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Жоау Феликс Саудия Арабистонига ўтишни маъқуллади.

23 ёшли ҳужумчи «матрасчилар» сафини тарк этмоқчи, аммо яқин вақтгача унга жиддий давогар топилмади. Куни кеча португалиялик футболчини «Ал-Ҳилол»дан ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш борлиги маълум бўлди. O Jogo нашри хабарига кўра, трансфер эҳтимоли анча юқори. Муҳокамаларнинг муваффақиятли якунланишидан барча томонлар, жумладан Феликснинг ўзи ҳам манфаатдор. Музокаралар жадаллик билан давом этмоқда. Transfermarkt Жоау Феликснинг трансфер нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.