ФИФА Янгиланган “Дўстлик” стадиони ҳақида мақола тайёрлади.

ФИФА Янгиланган “Дўстлик” стадиони ҳақида мақола тайёрлади.

ФИФА расмий сайти FIFA Forward дастури доирасида янгиланган “Дўстлик” стадиони мажмуаси ва миллий машғулот маркази ҳақида ҳақида маълумот берди ва буни Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида келажакка яна бир катта қадам эканлигини қайд этди.

  Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси (ЎФА) ташкил этилганидан буён, яъни 1993 йилдан бери ўз машғулот майдончасига эга бўлмаган. Бу эса ўз навбатида футбол жамоатчилигига хизмат кўрсатиш ва миллий терма жамоаларни халқаро мусобақаларга муносиб тарзда тайёрлаш имкониятларини чеклаб қўйган эди, дейилади хабарда. 

  ЎФА FIFA Forward дастурининг молиявий кўмаги асосида Ўзбекистонда футболнинг барча соҳаларини қўллаб-қувватлайдиган, миллий ва минтақавий даражада тарғиб қила оладиган халқаро стандартларга жавоб берадиган объектга эга бўлди. 

  ФИФАнинг 211 та аъзо ассоциациясига футболга оид лойиҳаларни молиялаштиришни таъминлайдиган FIFA Forward дастури кўмаги асосида ЎФА эндиликда футбол жамоатчилигига кенг кўламли хизмат кўрсатиши мумкин бўлган объект бунёд этишга эришди. 

  “Инфратузилма футболни ривожлантиришдаги энг муҳим устунларидан биридир. “Дўстлик” миллий машғулот маркази асосий майдони ёритиш тизимининг ўрнатилиши — ЎФАга ушбу майдонда халқаро ва маҳаллий ўйинларни ўтказиш имконини беради”, — дейди ФИФАнинг Осиё ва Океания давлатлари ассоциацияси директори Санживан Баласингҳам. 

 

 “Сифатли ёруғлик юқори аниқликда трансляция қилиш имконини беради. ЎФА ўз ўрнида ёз фаслининг иссиқ кунларида ҳам футболчилар, расмийлар ва албатта томошабинлар учун қулайлик яратиш учун учрашувларни маъқул вақтда ўтказа олади. Биз мана шундай муваффақиятли лойиҳа билан ЎФАдаги дўстларимизни табриклаймиз ва келажакда яна кўплаб дастурлар юзасидан ҳамкорлик қилишга умид қиламиз”. 

  “Дўстлик” стадионига прожекторлар ўрнатилиши — Ўзбекистон миллий машғулот марказини ривожлантиришнинг 3-босқичи бўлди: лойиҳа дастлаб учта майдонни қуришдан бошланди, асосий стадион ва трибуналарни таъмирлаш билан давом этди ва асосий майдонга прожекторлар ўрнатилиши билан якунланди. 

  Энди янгиланган “Дўстлик” стадиони Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг базаси бўлиб хизмат қилади, аёллар терма жамоаси ўйинлари шу ерда ўтказилади. Ҳакамлар ва мураббийларга таълим беришда ушбу бинодан фойдаланилади ҳамда клублар учун ҳам кенг имкониятлар тақдим этилади. 

  2024 йилнинг октябр ойида ёриткичлар ўрнатиш тугалланганидан сўнг, стадион тунги маҳаллий футбол ўйинлари ва халқаро учрашувларни қабул қилишга тайёр бўлади. Янгиланишлар шуни англатадики, ЎФА эндиликда Осиё Футбол Конфедерацияси ва Марказий Осиё футбол ассоциацияси турнирларини ўтказиш талабларига жавоб берадиган майдонга эга ҳисобланади. 

  “Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ўзбек футбол жамоатчилиги номидан “Дўстлик” миллий машғулот маркази стадионида прожекторлар ўрнатиш лойиҳасини амалга оширишдаги ёрдамингиз учун самимий миннатдорчилик билдираман. Биз ФИФАнинг доимий ёрдами, мустаҳкам ҳамкорлик қилиш ташаббуси ва ғояларини юксак қадрлаймиз

  Биз ушбу лойиҳа тугалланганидан сўнг халқаро стандартлар асосида тўғри ёритиладиган тўртта майдони мавжуд бўлган бебаҳо инфратузилмага эга бўламиз. Бу эса, ўз навбатида, барча терма жамоаларимизни бўлажак турнирларга тайёрлашда катта ёрдам беради. Қўллаб-қувватлаганингиз ва фидойилигингиз учун яна бир бор раҳмат!”- дейди Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.