Corriere dello Sport хабарига кўра, «Фиорентина» «Рома» бош мураббийи Даниэле де Россини Винченцо Итальяно ўрнига номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Ҳар икки мураббийнинг ҳам шартномаси шу ёзда тугайди. Бироқ, 40 ёшли италиялик «Рома»ни тарк этиш ниятида эмас ва «бинафшаранглар» раҳбарияти билан яхши муносабатда бўлишига қарамай, Рим клуби билан янги шартномага умид қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, де Росси шу йилнинг январь ойида Жозе Моуриньо ўрнига бош мураббий бўлганди. Унинг қўл остида «бўрилар» 13та ўйин ўтказган, шундан 9тасида ғалаба, 2тасида дуранг ва яна 2тасида мағлубият билан якунланган.