Форстер расман «тақачи»га айланди

Форстер расман «тақачи»га айланди

«Тоттенхэм» клуби «Саутгемптон» дарвозабони Фрейзер Форстер трансферини эълон қилди.

34 ёшли дарвозабон лондонликлар билан 2024 йилга қадар келишув имзолади. Форстер «Саутгемптон» билан хайрлашгач, 1 июль куни «Тоттенхэм»да машғулотларни бошлайди. Форстер 2014 йилдан буён «авлиёлар» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Жорий мавсум голкипер АПЛда 19 ўйинда майдонга тушди. У шунингдек, фаолияти давомида «Ньюкасл», «Бристоль Сити», «Норвич Сити» ва «Селтик» дарвозасини қўриқлаган. Эслатиб ўтамиз, бу ўтиш Антонио Конте мавсумлар оралиғида жамоасига таклиф этган иккинчи янги ўйинчи бўлди. Ўтган ҳафтада Иван Перишич «Интер»ни тарк этиб, эркин агент сифатида «тақачилар» сафига қўшилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.