Фран Гарсия «Реал»га ўтишга яқин

Фран Гарсия «Реал»га ўтишга яқин

Мадриднинг «Реал» клуби «Райо Вальекано» чап қанот ҳимоячисини сотиб олишга яқин турибди.

AS хабарига кўра, Мадрид клуби Фран Гарсиянинг трансфери бўйича келишувни якунлашига бир қадам қолган. Футболчига «Байер» ва «Интер» ҳам қизиқиш билдирган, шу боис «қаймоқранглилар» яқин орада трансферни ташкил этишга қарор қилишган. Гарсия 2013 йилдан бери «Реал Мадрид» тизимида, 2018 йилдан 2020 йилгача «Кастиля»да ўйнаган. 2021 йилда у 2 миллион евро эвазига «Райо»га ўтганди. Ҳимоячини қайтариш учун Мадриднинг «Реал» клуби собиқ клубидаги каби улар учун 5 миллион евро товон пули тўлайди. Бошқа жамоалар учун бу миқдор икки баробар кўп. Агар клублар трансфер бўйича келишиб олса, Гарсия бу мавсумнинг қолган қисмини «Райо»да ўтказади ва ёзда «Реал»га ўтади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.