Уорреннинг харидори кўпаймоқда

Уорреннинг харидори кўпаймоқда

Уоррен Заир-Эмерига «Боруссия», «Манчестер Сити» ва «Арсенал» қизиқмоқда.

RMC SPORT хабарига кўра, дортмундликлар «ПСЖ»нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси трансфери бўйича музокараларни бошлаган. «Арсенал» ва «Манчестер Сити» футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Пеп Гвардиола ярим ҳимоядаги иқтидорларга мухлислик қилади. Мураббийнинг фикрича, Уорренда жуда катта потенциал бор. Қайд этилишича, «ПСЖ» у билан хайрлашмоқчи эмас ва шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.