Испания. Учрашувлар бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланади

Испания. Учрашувлар бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланади

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) бўлажак Испания кубоги ўйинлари мамлакатда содир бўлган довул қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланишини маълум қилди.

 «Испания футболи Испаниянинг бутун Леванте минтақасига таъсир қилган об-ҳаво фожиасидан қайғуришни истайди ва қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради. 

 Ушбу фикрни билдирган (RFEF) чоршанба куни ва унга яқин кунларда бўлиб ўтадиган барча ўйинлар олдидан ҳалок бўлганлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш ва довулдан жабр кўрган барча инсонлар билан бирдамлик учун қарор қабул қилди”, — дейилади федерация баёнотида. 

 Аввалроқ, Испания Қироллик футбол федерацияси довул оқибатлари туфайли Испания кубоги биринчи босқичининг иккита ўйинини – “Валенсия” ва “Парла Эскуэла”, шунингдек, “Леванте” ва “Понтеведра” ўртасидаги ўйинни бошқа муддатга қолдиргани маълум бўлган эди. Ушбу ўйинлар бугун, 30 октябр куни бўлиб ўтиши керак эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.