«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси жорий мавсум Европанинг кучли 5та лигаси вакиллари орасида 10та голга ассистентлик қилган биринчи футболчи бўлди.
Айтиш жоиз, аргентиналик юлдуз охирги 3та ўйинда 4та гол уриб, яна 5тасига ҳаммуаллифлик қилди ва 2019 йилнинг мартидан кейинги энг яхши сериясини расмийлаштирди. Лео ўшанда «Барселона» сафидаги 3та ўйинда 6та гол уриб, 3тасига ассистент бўлганди. Мессининг яна бир натижаси - охирги 6 мавсум миллий чемпионатлар ўйинларида жарима майдони ташқарисидан 38та гол. Европанинг кучли 5та лигаси футболчилари орасида бу оралиқда узоқ масофадан гол уриш бўйича иккинчи яхши натижа «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйнега тегишли - 19та гол.
*** Серхио Рамос «ПСЖ» либосидаги дастлабки 30та ўйинда мағлубият нималигини билмай, бу борада клуб рекордини янгилади. Бунгача энг яхши натижа Раига тегишли эди - қаторасига 29та мағлубиятсиз ўйин.
*** Неймар жорий мавсум «ПСЖ»нинг 18та ўйинида «Гол+пас» тизими бўйича 24 балл тўплади (14та гол ва 10та самарали узатма).
"Бавария" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала Мюнхен клуби билан шартномани узайтириш эҳтимоли ҳақида берилган саволга жавоб берди. Бу ҳақда Германиянинг "Redaktions Netzwerks" нашри маълумот қайтарди.