АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ла Лига тарихида аввал сира учрамаган воқеа рўй берди - «Райо Вальекано» президенти Рауль Мартин Преса «Эспаньол» ҳужумчиси Рауль де Томас билан музокара чоғида муштлашиб кетди.
Унга юқори комиссион талаблар ёқмаганди
Ўртачилар талабларини эшитган клуб президенти шу қадар дарғазаб бўлдики, улар сафидаги ҳуқуқшунослардан бирига мушт отди, кескин вазият таъсирида унинг қўли тасодифан де Томас агентининг юзига тегиб кетди. Яна бир неча сониядан кейин, президент бурнидан зарба олиб, енгил жароҳат билан шифохонага йўл олди. Хайриятки, унинг суякларига зарар етмаган экан, лекин «Валенсия»га қарши ўйинни президент аянчли ҳолатда томоша қилди.
Кейинчалик маълум бўлишича, агент Иван Гарсия Пресанинг бурнига боши билан зарба берган, раҳбар эса буни қўрқоқнинг қилиғи сифатида баҳолади.
«Бу жиноят, ўта қўрқоқларча амалга оширилган жиноят. Агарда у мени огоҳлантирганида, биз чинакамига муштлашардик», - дея қўшимча қилди Преса.
Клубнинг бир неча банддан иборат баёнотида Преса агентга қўл кўтармаганлиги, можаронинг асосий ташаббускори Иван Гарсия эканлиги таъкидланган. Президент эса дарҳол полиция чақирган, кейин вазиятни бошқача талқин этган шахсларга нисбатан қонунга асосан жавоб беришларини талаб қилишини билдирди.
Энг муҳими ва асосийси, Рауль де Томас якунда «Райо» ўйинчисига айланди. Ёзда ҳужумчи гоҳ «Реал», гоҳ «МЮ»га кетиш истагини маълум қилиб, «Эспаньол» раҳбарларининг сабр косаларини тўлдириб юборган, охир-оқибат, клуб у билан шартномани бекор қилишга рози бўлган ва унинг ўрнига «Барселона»дан Мартин Брэйтуэйтни харид қилганди. Грандлар де Томасни таклиф этишмади, аммо камтарин «Райо Вальекано» ўз таркибига жалб этишга рози бўлди - ҳужумчи ўзининг Ла Лигадаги дастлабки голларини 2018 йилда айнан шу жамоа сафида амалга оширганди.
Аслида, «Райо» ҳужумчи учун курашишга тайёр эди, чунки Рауль озроқ маош олишга рози бўлганди. Бироқ энди январгача ишсиз юришга мажбур - томонлар трансфер дарчаси ёпилгунга қадар керакли ҳужжатларни расмийлаштиришга улгурмадилар.
Де Томас Қатар мундиалидан ҳам четда қолди. 27 ёшли футболчи ўтган йили миллий жамоа таркибида илк учрашувини ўтказганди: Ансу Фати жароҳат олганида, уни терма жамоага жалб этишган ва саралаш босқичининг Грецияга қарши учрашувида майдонга туширишганди.
«Райо» президентини мухлислар ёмон кўрадилар. Бунинг асосий сабаби - қаровсиз қолган стадион ва раҳбарнинг клубдаги ажабтовур сиёсати
Мухлислари клуб раҳбарини шу қадар ёмон кўрадиган бошқа жамоани топиш жуда қийин. «Райо»да мухлислар мунтазам равишда норозилик намойишларини ташкил этадилар, ҳатто 2019 йилда Пресага ҳужум қилишга ҳам журъат этгандилар. Радамель Фалькаонинг трансфери ҳам кескин вазиятни юмшата олмади: колумбиялик афсонанинг тақдимот маросимида унида президент пайдо бўлиши билан мухлислар ҳайқириқ ва ҳуштакбозликни бошлаб юборгандилар.
Қизиғи шундаки, «Райо» фанатлари президент билан 11 йилдан бери курашиб келишмоқда. 2010 йилда Рауль Мартин Преса 40 млн. евроли қарзга ботиб қолган клубнинг 97 фоиз акциясини рамзий 961 еврога харид қилганди. Рауль - реклама магнати, маркетинг соҳасини яхши тушунади. У клубни қайтадан шакллантиришни мақсад қилганди. Бироқ мухлислар фикрига кўра, унинг кўпчилик қарорлари клуб қадриятларига зид бўлган. Преса Зозуля ва ўнг сиёсатчиларни таклиф этишдан ташқари, 2016 йилда Оклахомада «Райо Вальекано» филиалини очишни режалаштирилганди - у ерда солиқлар анча арзон. Бу режа ҳам мухлисларга ёқмади ва тезда барбод бўлди.
11 йил ичида Пресага бериладиган саволлар кўпайиб кетди. Асосий эътироз - стадионнинг ўта ёмон ҳолатдалиги. Трибуналар ўта ачинарли ҳолатда, ёритиш тизими талаб даражасида эмас, мухлислар ўзлари билан фонар олиб юришга мажбур бўлишмоқда. Хавфсизлик масаласида муаммолар етарли, ҳожатхоналарда қоғоз ва чироқлар йўқ. Раковиналар ифлос, унитазлар тешик ва сифонларсиз.
Ла Лигага қайтган «Райо Вальекано»нинг ўз майдонидаги дастлабки учрашувини атиги 583 мухлис бевосита стадионда кузатди. Улар президентнинг мавсумий абонементларни бекор қилганига қайтарган ўзига хос норозилик белгиси эди. Ла Лиганинг бошқа барча жамоаларида мавсумий абонементлар жорий этилган. Бундан ташқари, «Райо»да кириш чипталарининг баҳоси 25 евро, уларни фақат бевосита кассадан харид қилиш мумкин, онлайн савдонинг иложи йўқ.
Асосий таркиб ўйинчиларининг 50 фоизи бонус пулларини ўз вақтида ололмайдилар, маошларнинг кечикиши ҳам баъзан бўлиб туради.
Қизиғи шундаки, абонементларнинг бекор қилганида Преса коронавирус туфайли юзага келган беқарор вазиятни баҳона қилган бўлса, иш ҳақи билан таъминлашдаги узилишларда ҳисобчининг кетиб қолгани билан ўзини оқлаганди.
«Райо Вальекано»нинг аёллар жамоаси - алоҳида мавзу: томонлар шартнома хусусида келишувга эришган бўлсаларда, ўйинчилар машғулотларда контрактсиз қатнашадилар. Уларга маош берилмайди. Айрим қизларни клуб ижарага олган хонадонлардан чиқариб юборилди, айримлари хоналарида мебель йўқлиги боис, полда ухлайдилар. Футболчи қизлар исён кўтариб, Ла Лига раҳбарларига шикоят қилишгач, муаммо ҳал қилинди.
Шу йилнинг февралида аёллар жамоаси мураббийининг эски аудио маълумотлари тармоқларда ошкор этилди. Унда аёл футболчиларни жинсий яқинликка даъват этилганди. Бунга жавобан президент фанатларнинг фикр-мулоҳазаларига умуман эътибор бермаслигини билдирди.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789