Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Футбол оламининг ёрқин юлдузларидан бири бўлган Роналдо 12 йил аввал сермазмун фаолиятини якунлаганди.
Навқиронлик даврида у жўшқин ҳаёт, базму-жамшидлар ва ичкиликка ружу қўйган бўлса, бутсаларини михга илганидан кейин турмуш тарзи ҳам ўзгарди. Энди Роналдо - хусусий бизнес-империяси билан банд бўлган оилапарвар тадбиркор. Ишонмаяпсизми? Ҳозир ҳаммасини билиб оласиз.
46 ёшида диндор бўлди
Роналдо ҳеч қачон ўзини руҳонийлардек тутган эмасди. Фақат бир марта Рим Папаси томонидан ташкил этилган тинчлик Матчида иштирок этганди. Бразилия президенти Дилма Русеф эса 2014 йилда Папа ҳузурида бўлиб, унга Роналдонинг дастхати туширилган терма жамоа футболкаси ва тўп совға қилганди.
Шу йилнинг сентябрида 46 ёшли бразилиялик афсона тўсатдан Мадриддаги Сан-Хосе католик черковида христиан динини қабул қилди. «Бу кун мен учун муҳим аҳамиятга эга. Шу пайтгача чўқинтирилмаган бўлсамда, христиан дини болалигимдан бошлаб ҳаётимнинг асоси бўлиб келган. Энди мен ўзимни чинакамига қайта туғилгандек, қандайдир янги, хато-камчиликларимни тўлиқ тушунадигандек ҳис этяпман. Бу ёғига фақат эзгулик йўлидан юриш мажбуриятини ўз ихтиёрим билан қабул қилганимни тасдиқлайман», - деди Роналдо.
Учинчи марта уйланди - модель ва бизнесмен аёлга
Чўқинтирилганидан кейин 12 кун ўтгач, 47 ёшли фуқарога айланган Феномен бразилиялик модель Селина Локс билан никоҳдан ўтди. Тантанали маросим Ибицада бўлди. 33 ёшли Селина фотомоделлик фаолиятини бир қатор таниқли брендларда ўтказиш билан параллел равишда ўзининг косметика брендини очди. Шу йилнинг январида Роналдо уни ўз никоҳига ўтишни таклиф этган, Селина розилик берганди.
Селина, Роналдонинг учинчи рафиқаси. Гарчи матбуотда бразилиялик афсонанинг 4-марта уйланаётган ҳақида ёзилган бўлсада, бу тўғри эмасди. Аслида, у бразилиялик топ-модель ва актриса Сюзанна Вернер билан 3 йил учрашиб юрган бўлсада, никоҳдан ўтмаганди. Роналдо футболчи Милена Домингес ва актриса Беатрис Антони билан расман никоҳдан ўтган. Бир пайтлар у ҳақда «21 ёшли даҳо» автобиографик асарини ёзган Уинсли Кларксон айтишича, Роналдонинг аёллари 200 нафардан кам бўлмаган.
«Вальядолид» - Роналдонинг асосий лойиҳаси
Футболчилик фаолиятидан кейин Феномен узоқ вақтини маишатбозлик ва ўйин-кулги билан ўтказди, бирон-бир юмуш билан шуғулланмади, расмий тадбирларда қатнашмай қўйди. Бунинг оқибатида жуда семириб кетди. Бекорчиликдан зерика бошлагач, нима билан шуғулланиш хусусида ўйлай бошлади: «Касб танлашда бир қарорга келишим қийин кечди: мураббийликни истамадим, агентлик соҳаси мутлақо қизиқтирмасди. Ниҳоят, қачондир бирорта клубни харид қилиб, у учун муҳим ўзгариш қилишим керак, деган қарорга келдим. Шу мақсадда 3 йил Лондонда маркетинг ва спорт менежменти соҳаларини ўргандим. Бундан ташқари, АҚШда 2-дивизион жамоасида иш тажрибасига эга бўлгандим. Ўзимни тайёр ҳолатда ҳис этганимдан кейин таваккалга қўл урдим ва «Вальядолид»ни харид қилдим».
2018 йил сентябрида Роналдо «Вальядолид» акцияларининг 51 фоизини 30 млн. еврога сотиб олди. Кейинги 1-2 йил ичида ўз улушини 82 фоизга кўтарди. «Мен клубни шахсий пулимга харид қилдим, ҳеч қандай ташқи сармоялар ёки жамғармалар ҳам, менинг шерикларим ҳам йўқ. Бу менинг лойиҳам, шундай эканлиги менга ёқади». Тақдимот маросимида клуб соҳиби мухлисларга жамоани ЕЧЛга олиб чиқишга, стадион ва базани таъмирлашга ваъда берди. Амалда воқелик анчайин шафқатсиз бўлди.
2021 йилда DAZN намойиш этган 6 серияли «Президент» ҳужжатли фильмида Роналдонинг иш билан машғуллиги, ишбилармон шериклари билан учрашувлари, ўйинларга ташрифи кенг ёритилди. Ўз улуши учун тўловдан ташқари, Роналдо клубнинг 19 млн. евроли қарзини узди, таблони таъмирлади, машқ дастгоҳларини янгилади, вип-трибунани, газон ва суғориш тизимини қайта қурди. «Вальядолид» элитада тўп сурган мавсумда Феномен футболчиларга мукофот ажрата бошлади. Масалан, «Атлетико» устидан ғалаба учун қўшимча 150 000 евро ваъда қилди. Жамоа Примерадаги ўрнини сақлаб қолганидан кейин соҳиб футболчилар ва мураббийлар штабини Ибицада дам олишга таклиф этди. Шунингдек, у мураббийлар ва барча хизматчилар билан доимий алоқада. Миш-мишларга кўра, Роналдунинг телефон рақами ҳамма ўйинчиларда бор, зарурат бўлса, улар ёрдам учун қўнғироқ қилишлари мумкин. «Роналдо доимо нималарнидир ўйлаб юради. У мунтазам равишда абонементлар, газоннинг ҳолати бўйича ҳисобот сўрайди, барча ёзма шикоятларни ўқийди», - дейди клуб директори Давид Эспинар.
Клубдаги мураккаб вазият туфайли Ронадо ўз маошидан воз кечди. «Вальядолид» молиявий йилни 5,2 млн. евро зарар билан якунлади. Лекин муаммолар тугамади. ЕЧЛ хусусида Роналдо ўта жўшқин гапирган бўлсада, воқеликдан юз ўгириб бўлмайди: ортда қолган йилларда жамоа 13-18-ўринлар оралиғида юрди, 2 марта Ла Лигани тарк этди. Даставвал мухлисларга етакчи ўйинчиларнинг сотиб юборилгани ёқмади: клуб Муҳаммад Салисуни 12 млн.га сотиб юборди, 1 йилдан сўнг Маркос Андре 8,5 млн. эвазига «Валенсия»га йўл олди. Андре кетганидан кейинги ўйинда мухлислар ўз норозиликларини изҳор этишди: «Сиз бизнинг суюкли ўйинчимиздан воз кечдингиз».
Дарвоқе, бу йил Маркос жамоага қайтди. Фанатлар энди заиф натижалар туфайли исён кўтаришди - ҳатто Роналдога қарши эътирозлар бўлди. Эҳтимол, уларни ваъда билан воқелик ўртасидаги йирик тафовут қаттиқ ранжитгандир. Боз устига, Феноменнинг ўзи ҳам норози. Ўтган мавсум якунларига тўхталганида, президент раҳбариятнинг «режалаштиришда хатоларга йўл қўйганлигини» тан олди.
Роналдо шунингдек, ҳакамлар устидан ҳам шикоят қилди: «Уларни қанчалик танқид қилмайлик, ўзгаришдан дарак йўқ. Нима учун ҳакамлар доимий сукутдалар?».
Роналдо учун бошқа бир бош оғриғи - ҳокимият билан муносабатлар. Клуб соҳиби стадион ва унинг атрофини ободонлаштириш бўйича кенг кўламли режа тузганди. Шаҳар мэри Оскар Пуэнте ёрдам беришни ваъда қилганди. Лекин негадир ишлар юришиб кетмади. «Стадион учун 18 млн.дан кўпроқ маблағ сарфладик. Бюрократларга хос жараёнлар ўта секин ўтишини тушунаман. Бироқ Пуэнте «Вальядолид» учун ҳеч нарса қилмади. Шаҳар кенгашининг ваъдалари эса қоғозда қолиб кетди», - деди Роналдо куйиниб.
Шу йилнинг март ойида иш қўзғала бошлади. Клуб ва шаҳар кенгаши ўртасидаги 50 йилга мўлжалланган келишувга кўра, «Вальядолид» ва унинг соҳиби ўз ҳисобидан таъмирлашади. Агар режадаги барча ишлар воқеликка айланса, стадион ва барча ёрдамчи иншоотлар таниб бўлмас даражада ўзгариб кетади. Қўшимчасига, мини-стадион ва янги офис бинолари қад ростлайди. Ана шундан кейин Феномен «Вальядолид»ни сотиш ҳақида ўйлаши мумкин. Лекин мазкур харажатларни қоплайдиган баҳодаги таклиф тушган тақдирда, албатта!
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789