ФУТБОЛ АТРОФИДА: Ибратли афсоналар
2024 йилнинг 15 августи. «Челси» аёллар футбол клубининг 18 ёшли аъзоси ўзининг... баскетболдаги (!) фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Футболчи Иньестанинг ягона гуноҳи бор - буюклик мақомини олиш имкониятидан четда қолиб кетди.
У шунчалик зўр шериклар билан ўйнадики, бош қаҳрамон либосини бир марта кийиб кўришнинг ҳам иложи бўлмади. Ўсмирлик йилларини «Барселона» афсоналари қуршовида ўтказди, дастлабки таркибдаги Гвардиола ва бошқа юлдузларни болалик даврида кўрди. Ахир у клуб академиясида таҳсил олганди. Андрес Пуйоль ва Хавидан Месси ва Суаресгача бўлган буюклар ёнида тўп сурди. Испания терма жамоасида ҳам ягона йўлчи юлдуз бўлиш бахти унга насиб этмади. Доимо Касильяс, Рамос, Вилья ва Алонсо унинг ёнида бўлишарди.
Евро-2008 финалида Хави тўпни Торресга узатди, Фернандо Ламдан устун келиб, ҳал қилувчи ягона голни урди. Ўша оқшом Иньеста Европа чемпиони бўлди, анчадан бери совринсиз ўйнаган Испания шармандали юлдуз жамоа мақомидан фориғ бўлди. Мазкур тарихий воқеадан 2 йил Райкарддек ўта ёмон мураббий ЕЧЛдаги «Арсенал»га қарши финал баҳсида Андресни захирадан майдонга туширганда, Венгер жамоаси Кэмпбеллнинг голи эвазига ғалаба қозонаётганди. Лекин Иньеста Ларссон билан камбэкни амалга оширишди.
Италия терма жамоасига қарши учрашув якунлангач, Андрес рақиб ўйинчилари билан тушган суратини кўрсатиб, Маркизио, Бонуччи, Кьеллини ва яна 3 нафар ўйинчини мухлисларга танитди. Агар Роналду шундай қилганида, рақибларини калака қиляпти, деб ўйлаган бўлишарди. Очиқ кўнгил ва мулойим табиатли Иньеста эса уларни ҳурмат қилишини намойиш этди.
ЖЧ-2010нинг финалидаги ғалаба голини айнан Иньеста амалга оширган ва испанияликларнинг суюкли футболчиси мақомига кўтарилганди. Фаолиятини якунлаган кунида миллионлаб мухлисларда миннатдорчилик эшитишига шубҳа йўқ.
Андрес ўзининг ноёб иқтидор соҳиби эканлигини исботлади
Иньеста «Барселона»нинг асосий таркибида илк қадамларини ташлаган даврда футбол хавбекларни ортиқча сийламаганди. «Ювентус»да Недвед, «Реал»да Зидан ва Фигулар тўп суришган, Жеррард оёққа тура бошлаган, Зеедорф тезлик олаётганди.
Андресдан 3 ёш кичик бўлган Сеск Фабрегас ундан 3 йил аввал УЕФАнинг рамзий терма жамоасидан жой олганди. Лекин танлаш имконияти кенг бўлган Испания терма жамоасида Бускетс, Хави, Сеск, Хаби Алонсо ва бошқа ярим ҳимоячилар орасида Андрес бошланғич таркибда кўпроқ майдонга тушарди. У 131 марта «қизил фурия» шарафини ҳимоя қилган. Терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича атиги 4 нафар футболчи - Хави, Бускетс, Касильяс ва Рамос Иньестадан олдиндалар. Андреснинг ақлли тўп суриши барчага маълум бўлсада, катта футбол оламига кўтарилишига айрим мураббий ва экспертлар ишонишмаганди. Хайриятки, скептиклар хато қилишди.
Талабалик даврида футбол
майдонида устоз мақомида эди
Иньестада мураббийлик хислати борлигини, унинг майдондаги ҳаракатларидан сабоқ олганлигини Гвардиола тез-тез таъкидлаб туради ва собиқ шогирди «Барселона»га қайтиб, ёш иқтидорларга устозлик қилишини истайди. Айрим кишилар «қария» бўлиб туғиладилар. Ақлий жиҳатдан, Андрес улардан бири. Бироқ у майдонда фантастик ўйин кўрсатарди. Мухлислар унинг тўпни ерга туширмаган ҳолда у оёғидан бунисига узатишларини унутишмаган. Бундай финт билан хавбек бирданига 2-3 нафар рақибларини ортда қолдириб кетарди.
Андреснинг яна бир ўзига хос қуроли - ўта қалтис узатмалар. Ўтмиш футболида майдонлар ва тўпларнинг сифати бундай узатмаларни амалга ошириш учун доимо яроқли бўлавермасди. Андрес тўп сурган даврда инфратузилма тубдан ўзгарди, пастдан йўлланадиган ажойиб узатмалар манфаат берадиган бўлди. Хавбек узатманинг вақти ва тўпнинг траекториясини пухта белгилаш эвазига ҳимоячиларни доғда қолдирарди.
Хавбекка хос навбатдаги «фишка» - ўнг оёғи билан чап қанотдан йўлланадиган зарба. Ҳозир Беллингем синаб кўрмоқда. Лекин паст бўйли Иньеста бўйдор инглиздан кўра яхшироқ бажарарди. Уни голлар статистикаси ҳеч қачон қизиқтирмагани сабабли, терма жамоада 13та, «Барселона»да 57та голни расмийлаштирган. Лекин 674 учрашувда 157та ассист муаллифи бўлган. Албатта, Месси билан қувлашмачоқ ўйнашда маъно йўқ - Андрес худбин эмас. Ёмони - ўз ихтиёридаги «Олтин тўп»лардан иккитасини Хави билан Иньестага иньом этишга Лионелнинг онги етишмаганлиги. Кўриниб турибдики, улар ўртасидаги муносабат Мессининг Луис Суарес ва Неймарга яқинлигидек дўстона бўлган эмас. Лекин мухлисларга шуниси ҳам аниқки, футбол тарихида бошқа зўр ўйинчиларни тақдирлаш мантиқан тўғри ечим бўлган йиллар ҳам йўқ эмас. Бунга Месси ва Роналдунинг инкор этиб бўлмайдиган буюклик мақомлари монелик қилмайди. Иньеста «Олтин тўп» совринига муносиб футболчи эканлигига заррача шубҳа йўқ. Айни кучга тўлган даврида у юксак савияга эга бўлган ва ажойиб ўйин кўрсатганди. Кейинчалик ҳар қанча уринса ҳам, ўзи истагандек ўйнай олмади.
Айтишларича, Япония ва БААда Андрес талаб даражасида тўп сура олмаган. Бу фикрга қўшиламиз. Май ойида испаниялик хавбек 40 ёшга тўлди. Тарихда вақтни ҳеч бирон-бир футболчи енга олмаган. Лекин ҳозир гап Испаниянинг 9 карра чемпиони, ЕЧЛнинг 4 карра ғолиби ҳақида кетмоқда. Иньеста иккита Евро ва битта ЖЧда шоҳсупага кўтарилган. Ҳатто Японияда ҳам 1-ўринни эгаллаган. Хушбичимлик ва футбол интеллекти бобида у билан тенглаша оладиган футболчи жуда оз. Ажойиб фаолият ортда қолиб, тарихга айланди. Олдинда эса турмуш ўртоғи Анна ва фарзандлари билан ўтказадиган йиллар кутмоқда. Андрес 3 нафар қизалоқлар ва 2 нафар ўғилнинг меҳрибон отаси.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
2024 йилнинг 15 августи. «Челси» аёллар футбол клубининг 18 ёшли аъзоси ўзининг... баскетболдаги (!) фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Бразилиялик Неймарнинг трансфери Саудия Арабистони футболи чин гранди «Ал-Ҳилол»га жуда-жуда қимматга тушаётгани ўз-ўзидан тушунарли.
Яқиндагина «Редд Булл» тизимидаги клубларда ишлаш бўйича шартнома тузган «Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Einfach mal Lupen подкастида Германия миллий жамоаси афсоналаридан бири Тони Кроос билан чақчақлашди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789