Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Германияликлар футбол лигаларига АҚШ ва Осиё сармояларини жалб этиш ниятидалар.
DFL (Германия профессионал лигаларини бошқарувчи ташкилот) ҳали ташкил этилмаган лицензия компаниясининг 12-15 фоиз акцияларини сотиб оладиган харидорни изламоқда. Компания 25-30 йил давомида хорижий сармоядорларга ТВ ҳуқуқларини сотиш билан шуғулланади.
Бунга қанча маблағ жалб этишни мўлжалланмоқда?
DFL АҚШ ёки Осиё мамлакатлари инвесторларидан 2,5-3 млрд. евро сармоя олиб, уни биринчи ва иккинчи Бундеслигадаги 36та клубга бўлиб беришни истайди. Kicker ахборотига кўра, маблағнинг асосий қисми клуб инфратузилмаси, болалар футбол марказлари ва стадионларни ривожлантириш, спорт соҳасидаги юксак технологияларга сарфланади. Клублар бу маблағларни 20 йил давомида олишлари мўлжалланмоқда.
Bild хабарига кўра, ҳозир 7 нафар инвестор билан музокаралар олиб борилмоқда. Барча сармоялар ТВ ҳуқуқлари билан чекланган бўлиб, иккита Бундеслига клубларига улуш ажратмайди. Бундан ташқари, инвесторлар клублар ва учрашувлар тақвимига таъсир кўрсата олмайдилар.
Концепцияни Ян-Кристиан Дризен («Бавария») раҳбарлигида Рюдигер Фрич («Дармштадт») ва DFL бошқаруви аъзолари Аксель Хеллманн («Айнтрахт»), Оливер Леки («Фрайбург») томонидан ишлаб чиқилди.
DFL нинг мақсади - клублар мустақиллиги ва 50+1 қоидасини сақлаб қолиш, лига ва клубларнинг молиявий қудратини ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш.
50+1 қоидасини эслатиб ўтсангиз...
У акциялар пакетини бегона инвесторларга беришни тақиқлайди. Фақат клубни 20 йилдан кўпроқ муддатда маблағ билан таъминлаб келаётган сармоядор бундан мустасно. Клублар кийиниш хонасига олиб келинган газли сувни эмас, сахийлик билан берилган молиявий кўмакни қабул қиладилар. Масалан, «Байер» ёки «Вольфсбург» клублари «Байер» кимё-фармацевтика корпорацияси ва «Фольксваген» автомобил концернисиз фаолият юрита олмайдилар. Янги асрда «Хоффенхайм» ва «РБ Лейпциг» клублари ҳам улар сафига қўшилдилар.
1,5 йил аввал Англияда ҳам 50+1 қоидасини киритмоқчи бўлишди, аммо аризалар наф
бермади
Суперлига хусусидаги миш-мишлардан кейин англиялик мухлислар 50+1 ғоясига қизиқиб қолишди ва ҳукумат сайтига ариза йўллашди: улар профессионал клублар акциялари пакетини мухлисларга бериш ҳақида қонун қабул қилишни сўрадилар. Мурожаат 100 мингдан ортиқ овоз тўплади - парламент уни кўриб чиқишга мажбур эди. Ҳозирда Буюк Британиянинг собиқ бош вазири мақомидаги Борис Жонсон собиқ спорт вазири Трейси Крауч инглиз футболи лойиҳаси билан шуғулланиши ва бошқарувда мухлислар ролининг оширилишини таъкидлаганди. Мамлакатнинг рақамли технологиялар, маданият, медиа ва спорт департаменти бу масалага оид халқаро тажрибани экспертлар ўрганиб чиқишларига ваъда берганди. Бироқ иш бундан нарига ўтмади.
Германияда мазкур қоида тинимсиз баҳсларга сабаб бўлмоқда
Масалан, «Бавария»нинг собиқ президенти Ули Хёнесс 2016 йилда қуйидагича фикр билдирганди: «Мен 50+1 қоидаси бекор қилиниши тарафдориман. Халқаро футболда бунақа қоида йўқ, немис клублари рақобатбардошликни йўқотиб бормоқдалар. Яна мен жамоатчилик «Бавария» қоиданинг бекор қилинишига қарши, деган фикрдан воз кечишини истайман. Чунки у ҳолда бошқа клублар биз учун хавфли бўлиб қоладилар. Акцияларимизнинг 25 фоизини Adidas, Allians ва Audi компанияларига берганмиз. Кўриб турганингиздек, ички мусобақаларда ҳам, халқаро миқёсда ҳам муваффақиятли иштирок этяпмиз. Шу йўлни давом эттиришни истаймиз».
Бу фикрни клуб вице-президенти Карл-Хайнц Румменигге 2018 йилдаги интервьюсида такрорлаганди: «Умид қиламанки, DFL немис клубларини мазкур қоидадан халос этади».
«Боруссия» бош директори Ханс-Йоахим Ватцке эса аксинча, 50+1ни қўллаб,қувватлади: «Мазкур қоида билан муваффақиятга эришишнинг иложи йўқ дейдиганларга умуман қўшилмайман. «Реал» ва «Бавария» 50+1га 100 фоиз риоя қилади. Улар дунёнинг энг совриндор жамоалари».
Бироқ ВВС мухбири билан 2018 йилда бўлиб ўтган мулоқотда Ватцке ўзгача фикрни баён этганди: «АПЛнинг 18-чи ва 20-клубларидаги молиявий кўрсаткичлар қандай бўлса, «Боруссия»да ҳам шундай. Хуллас, биз учун бу осон эмас».
А.Абдуҳамитов тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789