Лифтда сайр мисоли...
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Ўтган йилги Golden Boy мукофоти соҳиби, жорий мавсум Европа Чемпионлар лигаси, Испания Ла Лигаси ва Суперкубоги ғолиби Жуд Беллингем бу йил энди «Олтин тўп»га асосий давогар бўлиб турибди.
Ҳа, 2022|2023 йилги мавсумни «Боруссия Дортмунд»да ўта муваффақиятли ўтказган 20 ёшли англиялик ноёб иқтидор «Реал Мадрид»даги фаолиятини янада ёрқин ўтказди: 42та ўйинда 23та гол ва 13та ассист. Яъни, Криштиану Роналдунинг 2009 йилдаги дебютидан (33қ10}3) анча зўр! Мавсум давомида Жуднинг нуфузи бир неча бараварга ошиб кетди - «Реал» мухлислари ўртасидаги энг харидоргир буюм - 5-рақамли футболка. Буюк Зидан «Сантьяго Бернабеу»да айнан шу рақам остида тўп сурганида, шундай ҳолат кузатилганди. Беллингем учун сарфланган 103 млн. евро «қироллик клуби» учун узоқ йиллик бебаҳо сармояга айланди. Чунки Жуд нафақат яшил майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам суперюлдуз мақомига эга.
«Реал» Яқин Шарқда пул топмоқда, энди Беллингем билан бошқа ҳудудларни забт этади
Футбол оламининг номдор клублари ўз брендлари доирасини кенгайтириш имкониятини зое қилмайдилар. Мавсумолди тайёргарлигини Осиё ёки Америка давлатларида ўтказишларининг асосий сабаби ҳам шу. Анчадан бери юксак натижаларга эриша олмаётган «МЮ» брендлар савдосида ҳаммадан олдинда эди. Энди эса «Реал» яққол етакчига айланди.
«Реал» аслида 2011 йилдан бери Яқин Шарқ ҳудуди билан алоқада. Emirates авиакомпанияси билан имзоланган шартнома ҳозир клубга йилига 70 млн. евро даромад келтирмоқда. Унинг араб дунёси билан муносабатлари аниқ ва тушунарли. Бошқа ҳудудларга нисбатан клуб замонавий реклама бўғинидан фойдаланиши мумкин: «Шундай нарсалар борки, уларни харид қилишнинг иложи йўқ. Қолган барча юмушлар учун Беллингем бор!» Дэвид Бекхэм ва Гарет Бэйлни харид қилишда жамоа шу ҳикматни қўллаганди. Бироқ Жуд бу икки ўтмишдошига нисбатан анча ёш. Демак, бу ажойиб асбоб кўмагида «Реал» узоқ вақт мўмай пул ишлаши мумкин.
Беллингем футболкаларининг бозори чаққон
Испан матбуотинингмаълумотларига кўра, Беллингемнинг футболкалари жамоадоши Винисиус Жуниорникига нисбатан 10 баравар кўпроқ сотилмоқда. Бунда «Реал»га 1998 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келаётган «Адидас» фирмаси ёрдам бермоқда. 2019 йилда имзоланган янги келишувга биноан, 2028 йилга қадар клуб 1,1 млрд. еврога эга бўлади. Бу футбол оламидаги энг йирик контракт.
Беллингем трансферидан 2 ҳафта аввал «Адидас» «Реал» билан ҳамкорликда қудратли маркетинг кампаниясини тайёрлади: «Бирмингемда ишлаб чиқарилган, 100 фоиз РЕАЛ». Кейин футболчи клубнинг Бирмингемдаги янги дўкони очилиш маросимида қатнашди ва иштирокчиларга ўзининг дастхати туширилган футболкаларини совға қилди. Шу тариқа Жуд унинг Мадридга йўл олишини қўллаб-қувватлаган мухлис ва мухлисаларига миннатдорчилик билдирди.
«Реал» Беллингемга 20,8 млн. евро йиллик иш ҳақи белгилади. Ҳозирча Жуд Тони Кроос (24,3 млн.), Давид Алаба (22,5) ва Лука Модрич (21,8)дан кейинги ўринда. Лекин тез орада у «қироллик клуби»нинг энг кўп маош оладиган ўйинчисига айланиши шубҳасиз.
Жуднинг трансфери - Африка учун АПЛ билан рақобатда «Реал» ва Ла Лиганинг «кузири»
Беллингем ёшу-қари, барча мухлис ва мухлисалар ёқимтойи - болалар уни яхши кўришади, ўсмирлар ва йигитлар ҳурмат қиладилар. Боиси, 16 ёшгача ота-онасининг, кейин маркетинг ва брендинг бўйича малакали мутахассислар назорати остида улғайган йигит фақат тўғри йўлдан юрди ва нафақат футбол, балки тижорат илмини ҳам мукаммал ўзлаштирди. Жуд қайсидир жиҳатдан буюк теннисчи Рожер Федерерни эслатади. Болалик даврида асабийлашиб, ракеткасини улоқтириб юборадиган швейцариялик афсона кейинчалик одоб-ахлоқ бобида барчага ибрат бўладиган идеал инсон бўлиб етишди. Маэстро тахаллуси камдан-кам спортчига насиб этади.
«Рожер ўзининг буюклигини чуқур ҳис этди ва унинг асосида мурувватли инсонга хос тижорат машинасини яратди. Беллингем айнан шу теннисчи услубида ҳаракат қилмоқда. Жуд - футболдаги Федерер», - дея тасдиқлади спорт маркетинги агентлигининг ижрочи директори Гарет Балч.
Фаолиятининг дастлабки босқичида эканлигини тўғри англаган ярим ҳимоячи даромадларни тақсимлаш борасида «Реал» билан 50|50 кўринишидаги келишувни имзолаб, ўта ақлли иш тутди. Таққослайдиган бўлсак, Килиан Мбаппе ва Криштиану Роналдудек юлдузлар музокаралар чоғида ўз имижлари эвазига келадиган маблағни тўлиқ берилишини талаб қилишганди.
Ўзининг адолатли қарори билан Жуд клуб мутасаддилари ва мухлисларига юлғич эмаслигини, узоқ муддатли самимий ҳамкорликни ўткинчи манфаатдан устун қўйишини исботлади. Бунинг илк меваларига футболчи ўша кунлардаёқ гувоҳ бўлди: унинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони 2 бараварга кўпайди.
Эътиборли жиҳати шундаки, ўзининг сермаҳсул ўйини билан Жуд инглиззабон мухлислардан ташқари, африкалик ишқибозлар меҳрини ҳам қозона бошлади. Онаси Дениснинг аждодлари Кения фуқаролари бўлганликлари сабабли, Жуд «Бирмингем»даги илк маошини олганидан бери Момбасадаги бошланғич мактаблардан бирига молиявий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Африкада Ла Лиганинг салмоғи талаб даражасида эмаслигини (у ерда АПЛ ҳукмрон) инобатга олсак, «Реал», умуман, испан футболи қудратли «кузир»га эга бўлди.
Беллингем трансфери билан «Реал» нишонга аниқ урганлигининг яна бир муҳим жиҳати - айни қувватга тўлган (28-29 ёшдаги) суперюлдузларнинг танқислиги. Айнан шу боис клублар Беллингем ва Холанд каби ноёб иқтидорлар учун курашадилар. Бу йигитларнинг тижорат бобидаги салоҳияти ҳам чексиз. Шундай экан, «Реал»нинг янги юлдузи иш ҳақи борасида ҳам Месси ва Роналдулар даражасига кўтарилса ажабланмаймиз.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади.
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳар гал ЖЧ саралашида имкон қадар муносиб қатнашганига қарамай, турнирнинг финал босқичи ҳалигача мухлисларимизга орзу бўлиб қолмоқда...
Хабарингиз бор, Суперлига-2024 ҳам финиш чизиғида турибди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789