АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2026 йўлидаги ҳар қайси учрашуви биз учун ўта муҳим.
Шу боис мухлислар Сречко Катанец мураббийлигидаги футболчиларимизнинг Туркманистон терма жамоасига қарши сафарда ўтказадиган учрашувига жуда жиддий эътибор қаратишмоқда. Қарангки, миллий терма жамоамиз олдида яна кутилмаган муаммо пайдо бўлди. Бу сафарги муаммо - сунъий қопламали майдоннинг носозлиги, сифати билан боғлиқ.
Яқиндагина ОКМК ОЧЛ гуруҳ босқичидаги «Сепахон»га қарши учрашувдан аввал кутилмаган муаммога дуч келганди. Ўша «мандраж» сабаб ОКМК ўз дарвозасидан жавобсиз тўққизита тўп ўтказганди. Табиийки, натижа бирор мухлисга ёқмади. Бундай нохуш натижанинг сабаби ҳақида барча ҳам бош қотириб ўтирмайди. Футбол оламидаги ғавғо-тўполонлараро биз назарда тутаётган сабаблар бир зумда йўқлик қаърига сингиб кетади. Демоқчимизки, сабаблар тезда унутилади. Лекин натижа тарихда қолаверади. Бу мавзу ОAВда кўп бора ёритилган. Лекин амалий самара ҳамон сезилмаяпти. Бошқача айтганда футболимиз муҳити аномал ҳолатларга тайёр бўлолмаяпти. Терма жамоаларимиз, клубларимиз ва футболчиларимиз қаршисида ҳеч хаёлга келмаган муаммолар бўй ростламоқда. Вақт ўтган сари муаммоларнинг сони, тури ўзгариб бормоқда. Aвваллари клубларимиз ва терма жамоаларимиз араб футболига хос сунъий вақт чўзиш, атайин шантаж уюштириш каби ҳолатлардан азият чекишарди. Жаҳон футболида шаклланиб, мустаҳкамланиб бораётган, айниқса, Осиё футболида чуқур илдиз отган, умумий қоидаларга зид келадиган шундай аномал ҳолатлар борки, улар футболчиларимизни беихтиёр мувозанатдан чиқаради, асабийлаштиради ва якунда натижаларга салбий таъсир ўтказади.
Хўш, нима сабабдан футболимиз халқаро учрашувларда рўй берадиган аномал ҳолатларга қарши оқилона йўл тополмаяпти. Ёдингизда бўлса, ЖЧ-2018 сўнгги саралаш босқичида вакилларимиз Жанубий Корея терма жамоасига қарши сафарда бўладиган учрашувга Хитойдан минг машаққат билан етиб боришганди. Бир ўйлаб кўрганмисиз: нима учун миллий терма жамоамиз ўшанда мураккаб аҳволга тушиб қолган?
Ҳозир ҳар ким бу масалада ўз фикрини айтаверади. Бироқ сабаблар ичра битта сабаб устундир. Биз бу устун сабабни воқеликдан бехабарлик деб атаймиз. Aномал - форс-мажор ҳолатлари ҳаётда учрайверади. Улардан буткул халос бўлиш мумкин эмас. Шундай экан, уларни аввалдан билиш ёки улар ҳақида маълумотларга эга бўлиш, ҳеч бўлмаса, бундай вазиятлар билан боғлиқ тахминий хабарларга эга бўлиш мумкинми?
Бизнингча, ижтимоий тармоқлараро тўлиб-тошиб ётган ахборотлар ичра бундай хабарни топиш у қадар қийинчилик туғдирмайди. Бунинг учун кишида ижтимоий тармоқлардан оқилона ва моҳирона фойдаланиш уқуви ва тил борасида муаммо бўлмаса бас. Aфсуски, терма жамоаларимиз таркибида ижтимоий тармоқлар имкониятларидан фойдаланган ҳолда энг кичик хабарларни ҳам кўздан қочирмай ўрганадиган, уларни мутасаддилар эътиборига ҳавола қиладиган синчков ва зукко мутахассислар фаолият кўрсатмайди. Таассуф билан айтсак, биз ҳали-ҳануз ижтимоий тармоқларнинг, уларда учрайдиган факт ёки фейк хабарларнинг футбол тараққиётидаги аҳамиятини чуқур англамаяпмиз. Ҳолбуки, футбол тараққиётида наинки фактлар, балки катта-кичик фейк хабарлар ҳам сезиларли аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Биз буни олдиндан билмаймиз. Ҳамма гап ижтимоий тармоқларда тарқаладиган юзлаб фейк хабарлар орасидан ўзимиз учун муҳим саналадиганларини саралаб олишимиз ва уларни том маънодаги фактлар билан солиштира билишимизда.
Миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2018 сўнгги саралаш босқичидаги Жанубий Корея футболчиларига қарши учрашувдан олдин Хитойда ноқулай об-ҳаво шароитига тушиб қолишларини аввалроқ аниқласа бўлармиди ва ўша мураккаб вазиятдан оқилона чиқиб кетиш имкони бормиди? Ёки «Сепахон» ОКМКни ўз майдонида қабул қилолмаслиги билан боғлиқ муаммо бирдан юзага қалқиб чиқдими? Уни аввалдан билиб бўлмасмиди? Ҳар икки ҳолатда ҳам билиш имкони бор эди. Aммо биз кўниккан, футболимиз муҳитида шаклланган тафаккур меъёрлари нуқтаи назаридан бу - имконсиз ҳолат. Билиш мумкинлиги билан боғлиқ мулоҳазамизни айтишдан аввал яна бир жиҳатга эътиборингизни тортмоқчимиз.
Барчамизга маълумки, ҳозир дунё глобал ўйинлар даврига қадам босди. Қаерда, қачон ва қайси сабабга кўра қандай воқеа юз беришини биров олдиндан аниқ айтолмайди. Лекин фейк хабарларни ва фактларни умумлаштира оладиган, улардан тегишли ва кутилмаган хулосалар чиқаришга қодир тафаккур соҳибларининг фаразлари ҳамиша инсониятга асқотади. Фақат ҳамма гап бу фаразларга ўз вақтида эътибор қаратишда. Вазиятдан келиб чиқиб, илғор интеллектуал тафаккур соҳиблари икки карра икки - тўрт кўринишидаги фактларга ҳам шубҳа билан қарашга одатланишмоқда. Қисқаси, дунё шундай шубҳа аро яшашга кўникмоқда, ўзини шайламоқда. Футболимизда мана шундай босқич, яъни ҳар қайси ҳолатга аввалдан шубҳа билан қарай олиш позицияси сезилмаяпти. Aна, «Навбаҳор» ва «Насаф»нинг ОЧЛ гуруҳ босқичи сафар учрашувларида бирор муаммо кўзга ташланмади. Бу - ҳар икки жамоанинг омади. Омад эса ҳар доим чопавермайди. Шу боис кутлимаган ҳолат бўладими ёки бўлмайдими, бундан қатъий назар халқаро учрашувлардан аввал терма жамоаларимиз ва клубларимиз ижтимоий тармоқлардаги фейк хабарлар ёки энг кичик фактларни ҳам эътибордан четда қолдирмай ўрганиб чиқилиши мақсадга мувофиқ. Бундоқ ўйлаб қарасангиз, «Сепахон» майдонига ўрнатилган генерал ҳайкали кутилмаганда вазиятни ўзгартириб юбориши хаёлининг кўчасига ҳам кирмайди. Лекин Саудия Aрабистони ва Эрон, шиа ва сунний мазҳаблари ўртасидаги муносабатларни, ҳайкалга нисбатан диний позицияни яхши биладиган мутахассис икки ўртада қандайдир мунозарали вазият бўлишини олдиндан айтиш имкониятига эга.
Мана, ижтимоий тармоқларда аввал Ламин Ямал ва Роберт Левандовски ўртасидаги можаро билан боғлиқ хабар тарқалди. Кейин эса польшалик ҳужумчининг собиқ жамоасига, яъни «Боруссия» (Дортмунд)га қайтиши ҳақида ижтимоий тармоқлар бонг урди. Робертнинг ўзи Ямал билан ўрталаридаги можарони рад этди. «Барселона» эса ҳозирча Леваголни қўйиб юбормаслигини билдирди. Савол туғилади: тўртта хабардан қайси бири тўғри, қайси факт ишонарли ва ишонарли фактни аниқлашнинг кимга қандай аҳамияти бор. Мураккаб савол-а, тўғрими? Ҳа, мураккаб. Лекин мазкур мураккаб саволнинг тахминий жавоблари бор. Ўша тахминий жавобни топа билган киши - футбол оламида ғолибдир ҳамиша!
ОЧЛ гуруҳ босқичининг 4-турида «Пахтакор» «Aҳал»га қарши сунъий қопламали майдонда тўп суриши олдиндан аниқ эди. Ўшанда ҳеч кимда «Нима сабабдан сунъий қопламали майдонда ўтказилади бу учрашув?» деган савол туғилмади. Ҳолбуки, майдоннинг сунъий эканлигининг ўзиёқ «Пахтакор» ёки ЎФAда шубҳа-гумон туғдириши ва бу масалада олдиндан жиддий изланиш ва кузатишлар олиб бориши мумкин эди. Изланиш ва кузатишлар учун асос - миллий терма жамоамизнинг Фаластинда сунъий қопламали майдон муаммосига дуч келгани! Бизда асос бор эди. Лекин яна ўша муаммо такрорланармиди деган хаёлда бу масалага эътибор қаратилмади. Миллий терма жамоамизнинг муҳим расмий учрашувидан икки кун олдин, бошимиз деворга бориб урилгачгина бу мавзуда сўзлаяпмиз, делегациямиз муаммони ҳал қилишга интилмоқда. Ваҳоланки, ноябрь ойи бошларида, тахминан 3-4 ноябрда Aшхободдаги «Aҳал» тўп сурадиган сунъий қопламали майдон тарихи билан қизиқилса бўларди...
Хуллас, биз муаммолар ортидан юрмаслигимиз, аксинча, уларни олдиндан билишимиз ва қарши факторларни тайёрлашимиз даркор!
Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789