ФУТЗАЛ. ОСИЁ КУБОГИ. ЧОРАК ФИНАЛ Қувайт забт этилди, навбат Японияга!

ФУТЗАЛ. ОСИЁ КУБОГИ. ЧОРАК ФИНАЛ  Қувайт забт этилди, навбат Японияга!

Қувайтда ўтказилаётган футзал бўйича Осиё чемпионати ҳал қилувчи босқичга кирди.

Турнир чорак финали доирасида мамлакатимиз терма жамоаси мезбонларга қарши паркетга тушишди. Кутилганидек, учрашув тўлиқ Ўзбекистон термаси устунлигида ўтди. Биринчи таймнинг 14-дақиқасигача футзалчиларимиз бир талай имкониятларга эгалик қилишди, лекин якуний зарба беришда ё рақиб тўсқинлик қиларди ёки ўйинчиларимиз ноаниқликка йўл қўйишарди. Охир-оқибат, айнан 14-дақиқада тажрибали Анасхон Раҳматов фамилиядоши Дилшоднинг бурчакдан етказиб берган тўпини тўхтатмасдан, чиройли ва кучли зарбасини билан голга айлантирди. Биринчи тайм минимал ҳисобдаги ғалабамиз билан якунланди. Иккинчи бўлим бошланиши ҳамоноқ етакчимиз Даврон Чориев қарши ҳужумни голга айлантирди - 2:0! Шундан кейин жамоамиз асосан ҳимояланишди. Чунки рақиб ўйновчи дарвозабон билан ҳаракатланди. Шундай бўлсада, учрашув тугашига 6 дақиқа қолганда Ҳусниддин Нишонов яна бир қарши ҳужумни чиройли якунлай олди ва йирик ҳисобдаги муваффақиятимизни таъминлади. 3:0 - чорак финалда Қувайт забт этилди, навбат «самурайлар»га!...

Амалдаги қитъа чемпионлари - Эрон терма жамоаси чорак финалда Вьетнам устидан 8:1 ҳисобидаги ишончли ғалаба эришиб, 13-чемпионликларига жиддий қадамни  ташлашди.

15 йиллик танаффусдан сўнг чорак финалда майдонга тушган Тожикистон терма жамоаси Таиландга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Аммо қўшниларимиз тайларга анча ташвиш келтиришганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Чунки жануби-ғарбий осиёликлар сўнгги сониялардагина ғалабани илиб кетишди.

Чорак финалларнинг энг қизиқарлиси шубҳасиз, Япония - Индонезия баҳси бўлди. Учрашувда японлар узоқ вақт рақиб дарвозаси олдида ҳатто голга тортадиган вазият ярата олишмади. Лекин барибир тажриба ўз сўзини айтди - уч карра Осиё чемпионлари 3:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди.

Бугун турнирнинг ярим финал баҳслари ўтказилади: дастлаб Тошкент вақти билан соат 19:00да Ўзбекистон терма жамоаси Япония билан паркетга чиқади, кейин - соат 22:00да Таиланд - Эрон қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз.

ЎЗБЕКИСТОН - ҚУВАЙТ - 3:0 (1:0) 
Ал-Қувайт. «Саад ал Абдуллоҳ Холл» спорт мажмуаси.
Голлар: Анасхон Раҳматов (14), Даврон Чориев (21), Ҳусниддин Нишонов (34).
Ўзбекистон (биринчи бешлик):  12.Равшан Элибоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом 
Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.
Захира: 1.Рустам Умаров, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов.
Қувайт: 1.Муҳаммад ал Ҳуазим, 2.Ҳамад Ҳаят, 6.Абдулраҳмон ал Вади, 7.Абдулраҳмон ал Таваил, 14.Салоҳ ал Фадел.
Захира: 2.Холид Абдуллоҳ, 3.Юсуф ал Халифа, 4.Аҳмад ал Форси, 8.Нажиб Али, 9.Абдулраҳмон ал Мосабеҳи, 10.Абдултоиф ал Аббоси, 12.Ҳамад ал Авадҳи, 13.Али ал Саиф.

4 октябрь

ЭРОН - ВЬЕТНАМ - 8:1 (4:0)
Голлар: Тайеби (7, 15, 32), Оғапур (9), Рофеи (9), Базяр (24), Олаҳодбад (27), Аҳмад Аббоси (37) - Дуч Хоа (37).

ЯПОНИЯ - ИНДОНЕЗИЯ - 3:2 (0:0)
Голлар: Сора Каназава (32), Сома Мизутани (38), Хигор Пирес (39) - Самуэль Эко (21), Дева Ризки (39). Япония (биринчи бешлик): 1.Хигор Пирес, 3.Сома Мизутани, 5.Артур Оливейра, 6.Томоки Йошикава, 9.Нето Антонио Хирата.

Захира: 2.Гилерме Куромото, 4.Ишида Кентаро, 7.Сора Каназава, 8.Атсуя Уемура, 10.Крепалди Винисиус, 11.Казуя Шимицу, 12.Кокора Харада, 13.Такуми Нагасака, 14.Шунта Учимура.

ТАИЛАНД - ТОЖИКИСТОН - 3:2 (1:0)
Голлар: Киттипанувонг (2), Жетсада (35), Ворасак (40) - Иқболи Воситзода (28), Идрис Ёров (34).

-------------------------------------------------------

ЯРИМ ФИНАЛ
6 октябрь
19:00 ЎЗБЕКИСТОН - ЯПОНИЯ
22:00 ТАИЛАНД - ЭРОН

-------------------------------------------------------

3-ЎРИН УЧУН
8 октябрь (шанба)

ФИНАЛ
8 октябрь (шанба)