Футзал. Ўзбекистон термаси Осиё Кубоги 1/4 финалида мезбон-Қувайт билан ўйнайди

Футзал. Ўзбекистон термаси Осиё Кубоги 1/4 финалида мезбон-Қувайт билан ўйнайди

Футзал бўйича Осиё Кубоги чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши баҳс олиб боради.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари гуруҳ босқичининг сўнгги турида Баҳрайнни 6:1 ҳисобида мағлуб этди ва 100 фоизлик натижа билан кейинги босқичга йўл олди. 
А гуруҳида Ироқ мусобақа мезбони Кувайт билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу тариқа Кувайт 5 очко билан гуруҳда 2-ўринни эгаллаб, чорак финалга йўл олди. 1/4 финалда Ўзбекистон айнан уларга қарши майдонга тушади.
Кувайт - Ўзбекистон учрашуви 4-октябр куни соат 22:00да старт олади.