Галлахер учун 45 миллион!

Галлахер учун 45 миллион!

«Ньюкасл» «Челси» ярим ҳимоячиси Конор Галлахерга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради TalkSport.

Манба берган хабарга кўра, «қарғалар» ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Трансфер суммаси 45 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. «Аристократлар» бош мураббийи Томас Тухель иқтидорли ярим ҳимоячига умид билдирмоқда, бироқ у юқори рақобат туфайли ўйин амалиётида олишда қийналиши туфайли жамоадан кетиши мумкин. 22 ёшли Галлахер ўтган мавсумда «Кристал Пэлас»да ижара асосида ўйнади ва клуб сафида барча турнирларда 39 ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Челси» билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.