Гальтьенинг талаби - Тьюрам

Гальтьенинг талаби - Тьюрам

«Ницца» клуби бош мураббийи Кристоф Гальтье тез орада «ПСЖ» бош мураббийига айланиши кутилмоқда.

Француз нашрларининг маълум қилишича, мураббий Париж клубида «Ницца»даги шогирди Кефрен Тьюрамни кўрмоқчи. Шунингдек, мураббий аллақачон парижликлар билан трансферлар ойнаси бўйича режа тузишга киришган. Бундан ташқари, Кефрен Тьюрамнинг трансфери парижликлар режасида аввалдан бўлгани маълум қилинмоқда. «ПСЖ» Орельен Тчуаменини трансфер қила олмаса, 21 ёшли таянч ярим ҳимоячисини жамоага олиб келишни кўзлаган. Маълумот учун, Франция ёшлар жамоаси аъзоси якунига етган мавсум Лига 1да 36та ўйинда 4та гол ва 2та ассист муаллифига айланди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.