Марко Ройс «Боруссия» сафидаги охирги ўйинида уй учрашувлари ҳисобидан 100-голини нишонлади.
Умуман, бу 34 ёшли ярим ҳимоячи учун Дортмунд клуби либосидаги 300-гол бўлди.
*** «Байер» Германия футболи тарихида Бундеслига мавсумини мағлубиятсиз якунлаган (28та ғалаба ва 6та дуранг) биринчи клуб бўлди. Бунга қадар Европанинг кучли 4та лигаси (Англия, Испания, Италия, Германия)да фақат «Ювентус» (мавсум-2011/2012) ва «Арсенал» (мавсум-2003/2004) шундай натижага эришганди. Умуман, «Байер» қаторасига 51-ўйинда мағлубиятга йўлиқмади - 42та ғалаба ва 9та дуранг.
*** Томас Мюллер Бундеслигада «Бавария» либосидаги 473-ўйинини ўтказиб, Зепп Майер томонидан ўрнатилган клуб рекордини такрорлади.
*** Аввалги мавсум Бундеслигада 16-ўринни банд этган «Штутгарт» элит дивизион тарихида энг катта юксалишга эришди - 14 поғона юқорилаш ёхуд 2-ўрин. Германия чемпионатида бунақаси фақат бир марта кузатилганди - мавсум-1966/1967ни 16-ўринда якунлаган «Вердер» кейингисида 2-поғонага сакраганди.
*** «Кёльн» Бундеслигада қолиш миссиясини уддалай олмади. «Бохум» эса лигада қолиш учун «плей-офф» босқичида «Фортуна» Д. билан ўйнайди.