Гирасси учун «Милан» ҳам курашади

Гирасси учун «Милан» ҳам курашади

«Милан» қишки трансфер ойнасида «Штутгарт» ва Гвинея термаси ҳужумчиси Сехру Гирассини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

«Россонери» узоқ йиллар клуб шарафини ҳимоя қиладиган тўпурар изламоқда. Миланликлар футболчи шартномасидаги 17 миллион евро товон пули ҳақидаги бандни ишга солиши мумкин. Гирасси «Штутгарт» сафида 2022 йил ёзидан буён тўп тепиб келмоқда. Бу мавсум 27 ёшли форвард Бундеслига ва Германия Кубогининг 13 учрашувида 18та гол урди ва 2та голли узатма етказиб берди. Аввалроқ, гвинеяликка «Ньюкасл» ва «Манчестер Юнайтед» клублари қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.