АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бу сафарги «Эль-класико» Ла Лига обрўсига хизмат қилмагани аниқ.
Зеро, 3:2 ҳисобида якунланган учрашувнинг 28-дақиқасида «Барселона» вингери Ламин Ямал бурчакдан узатилган тўпни дарвозага буриб юборгач, баҳсли вазият юзага келди. Яъни тўп дарвоза чизиғини қисман кесиб ўтгач, «Реал» дарвозабони Андрей Лунин уни қайтариб юборди. Ла Лигадек чемпионатда голни аниқлаш тизими йўқлигидан бош ҳаками Сото Градо VAR хулосасига таяниб, гол йўқлигини қайд этди.
VAR тизимининг баҳсли қарорларини ўрганиб чиқишга ихтисослашган Archivo VAR хулосасига кўра, ҳакамлар ўша вазиятда «Барселона» ва Ламин Ямални тоза голдан мусуво қилишган. Ҳатто тўп чизиқдан 100 фоиз ўтгани графада кўрсатиб берилди. Айтиш ўринли, Ла Лига президенти Хавьер Тебас ўтган йилнинг май ойида чемпионатда голни автоматик тарзда қайд этадиган тизимни жорий этишни маъқулламаган экан. Чунончи, бу тизим хизмати йилига 3 млн. евро чиқим қилишни талаб этган.
Эртасига Marca нашри ўша вазиятда бош ҳакам ва VAR тизимида ишлаган Хосе Мария Санчес Мартинес ўртасидаги диалогни эълон қилди. Унга қарасак, ҳакамлар жамоаси қарор чиқаришда анча қийналган, роса иккиланган. Мана, диалогнинг қисқача мазмуни:
VAR: - Тўхта, текширяпмиз, бироз шошма, ўйинни бошламай тур...
Сото Градо: - Кутяпмиз. Голни аниқлаш тизими йўқ. Тўп чизиқдан ўтган бўлиши мумкин. Текшириляпти.
VAR: - Тўп Лунин қўлига теккан вазиятда тўхтат. Кут, ҳар тарафдан кўриб чиқяпмиз, чунки керакли ракурс йўқ.
Сото Градо: - Кутяпмиз.
VAR: - Кадр Лунин танаси кўриш имконини бермаяпти. Тўхта, шошма. Далил излаяпмиз. 360 градус. Бу тўғри келмайди, буниси ҳам...
Сото Градо: - Шошмаймиз. Бу жуда муҳим қарор, сизлар ҳам шошилманг. Барча камералар бўйича текширинг.
VAR: - Бошқа кадр йўқ.
Сото Градо: - Шошмаймиз, кутган маъқул. Кутамиз.
VAR: - Ўйинни бурчак зарбаси билан давом эттирамиз, тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтгани борасида исбот йўқ. Тўп кирганини кўрсатувчи кадр йўқ. Бурчак тўпи...
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789