Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Бугунги Америка футболи биргина Лионель Мессидан иборат эмас.
Дейлик, Лига кубоги 1/8 финал баҳсларидан бирида Голливуд картинасига мос чинакам драма кузатилди. Тўғрироғи, якун Голливуд триллерларини эслатиб юборди беихтиёр.
Лига кубоги 1/4 финали йўлланмаларидан бирининг тақдирига «Америка» ва «Нэшвилл» клублари ўртасидаги ўйинда ойдинлик киитилди. Учрашувнинг 90Қ9-дақиқасигача «Америка» чорак финалга жуда-жуда яқин турганди, бироқ Сэм Сарриж сўнгги сонияларда қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, «Нэшвилл»ни четга чиқишдан қутқариб қолди. Бу биринчи қутқарув операцияси. Хуллас, қўшимча бўлимларга мурожаат қилишга тўғри келди ва бунда ҳам ғолиб томон аниқлангани йўқ. Пенальтилар сериясининг асосий қисмида ҳам кучлар тенг келди - 4:4. Шу тариқа бунда ҳам қўшимча зарбаларга эҳтиёж сезилди. Ҳисоб бўйича 6-зарбада «Америка» гол урди, кейин жамоа дарвозабони Луис Малагон рақиб - Жек Мейер уринишини йўққа чиқарди. Тамом, «Америка» чорак финалда! Табиийки, футболчилар ва мураббийлар дарҳол ғалабани нишонлашга тушдилар, бироқ уларнинг хурсандчиликлари неча дақиқа давом этди, холос. Чунончи, бу вақтда видеотакрор ўз иши билан шуғулланиб, Малагон зарба берилишидан олдин қоидага хилоф тарзда ҳаракатланганини аниқлади. Қисқаси, дарвозабон зарба берилишига қадар ҳар икки оёғи билан чизиқдан ташқарига отилишга улгурган экан... Қисқаси, «Нэшвилл» иккинчи марта омадсизликдан қутулиб қолди.
Кейин Мейер такрорий уринишда гол урди, «Америка» вакили эса кейинги зарбада дарвоза устуни ва тўсини туташган нуқтани нишонга олди. Якунда «Нэшвилл» яна гол уриб, чорак финал йўлини очди. Оддий айтганда, жамоа энг сўнгги паллаларда икки марта муқаррар мағлубиятдан қочиб, якунда йўлланмани юлқиб олди «Америка» қўлидан. Сеҳрли якун.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789