Гонсалу Рамуш - «ПСЖ» футболчиси!

Гонсалу Рамуш - «ПСЖ» футболчиси!

«ПСЖ» «Бенфика» ҳужумчиси Гонсалу Рамуш билан шартнома имзолаганини эълон қилишга тайёрланмоқда.

Клублар ниҳоят 22 ёшли футболчининг трансфери учун барча шартларни келишиб олишди. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, керакли ҳужжатларни тўлдиришгина қолган. Трансфер қиймати, кутилганидек, 80 миллион еврони ташкил қилади, шундан 15 миллиони бонуслардир. Португалиялик сотиб олиш мажбурияти билан парижликлар сафига ижарага қўшилади, шунинг учун француз гиганти молиявий фейр-плей билан боғлиқ муаммолардан қочади. Тиббий текширув кейинги ҳафтага режалаштирилган. Гонсалу Рамуш «Бенфика» сафида 106 ўйинда 41та гол урган ва 16та ассист қайд этган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.