Гринвуд «Барса» нишонига тушди

Гринвуд «Барса» нишонига тушди

Мэйсон Гринвуд келаси мавсумни «Барселона»да бошлаши мумкин.

Diario Sport хабарига кўра, Каталония клуби ижара асосида «Хетафе»да тўп сураётган англиялик ҳужумкор ярим ҳимоячини юқори баҳоламоқда. «Барса» ҳуқуқий жиҳатдан «Манчестер Юнайтед»га тегишли бўлган футболчига катта ҳаражат талаб қилинмайдиган кучайиш сифатида қарамоқда. Маълумот учун, Мэйсон жорий мавсум Ла Лигада 23 ўйинда 6та гол ва 5та ассист қайд этган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.