Иццо 5 йилга қамалди

Иццо 5 йилга қамалди

Неаполь суди Италиянинг «Монца» клуби ҳимоячиси Армандо Иццони ўйинларга пул тикиш ва уюшган жиноятчилик иши бўйича айбдор деб топиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилди.

Неаполь прокурори Маурицио Де Марко футболчи учун 4 йил-у 10 ойлик қамоқ жазосини сўраган. Футболчининг судлангани ҳақидаги фактлар унинг Б серияда «Авеллино» жамоасида ўйнаган даврига тўғри келади. Суд Иццо ва яна икки футболчи – Франческо Миллеси ва Лука Пинининг фирибгарлик схемаларида воситачи бўлганлиги, уларнинг ўйин натижаларига таъсир ўтказишга урингани қайд этилган. Манбанинг қайд этишича, суд ҳукми ҳали кучга кирмаган, апелляция жараёнлари тугагунига қадар футболчи қамоқ жазосини ўтамайди. Армандо суд қарори устидан шикоят қилмоқчи. 31 ёшли Иццо ўтган йили «Торино»дан «Монца» сафига ижара асосида келиб қўшилганди. Бунгача ҳимоячи «Триестина» ва «Женоа» клубларида ҳам тўп тепган ҳамда Италия терма жамоаси либосида уч ўйинда майдонга тушган. Жорий мавсум «Монца» Италия чемпионати турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. Иццо клуб сафида 25та ўйин ўтказиб, 1та гол урган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.