САУДИЯ ФУТБОЛИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШ
Араб нашрлари хабарига қараганда, Саудия Арабистони миллий жамоаси аъзолари Европа сари отланишмоқда.
«Атлетико»да афсона даражасига кўтарилган Филипе Луис Бразилияга қайтгач, «Фламенго» билан қандайдир 2 йил ичида 2 марта мамлакат кубогини қўлга киритди.
2022 йил охирида футболчи сифатида, энди эса мураббий ролида! Ўтган йилнинг декабрида бутсаларини михга илган ёш мутахассиснинг жамоаси бу сафар икки раундли финалда Габи Милитонинг «Атлетико Минейро»сини маҳв эди: ўз майдонида - 3:1, сафарда - 1:0.
Ҳа, Филипе Луис мураббийликдаги илк уринишидаёқ «Фламенго»ни соврин сари етаклади. Бразилия кубоги-2024га 1|16 финал босқичидан киришган жамоа навбати билан «Амазонас», «Палмейрас», «Байя» ва «Корин-тианс»ни курашдан четга чиқариб юборди. Ҳал қилувчи баҳсда эса «Атлетико Минейро» доғда қолдирилди. Тўғри, Луис ишга ярим финал босқичидан киришди. Якунда клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда янги мураббийни кубок билан ноодатий тарзда тасвирлади. «Бугун сиз чемпион Филипе ҳақида гапиряпсиз. Ўйлайманки, мураббий сифатида ҳали улғаяман ва ривожланаман. Бунинг учун етарли билимга эгаман», - деди собиқ ҳимоячининг ўзи ўйиндан кейин ғалабани қизчаси билан нишонлаш чоғи. У аввалига қизалоқни бағрига босди, кейин сальто ташлади - илк ғалаба завқи шунақа.
Луис матбуот анжуманида ғалаба хусусида гапирар экан, аввало, ўтмишдоши Титени эсга олди, шундан сўнг режалари билан ўртоқлашди: «Мураббийликда ҳам олдимга аниқ марралар қўйганман, албатта. Қаергача боришим ва бунинг учун нима қилишим кераклигини яхши биламан. Ҳали жуда кўп изланишимга тўғри келади. Ҳаммаси катта қурбонлик талаб этади. Нималарни назарда тутаётганимни барча мураббийлар яхши тушунадилар. Мураббийлик шунча кўп вақт олишини сира ўйламагандим. Бироқ танлаган йўлим шу, бу табиий эҳтиросим. Ахир футболни чинакамига севаман». Филипе Луис бутсаларини 2023 йил декабрида михга илган бўлса, март ойида мураббийликка киришди: илк 4 ойда 17 ёшлилар жамоасини шуғуллантиргач, ёзда U-20 гуруҳи бошқарувини қўлга олди ва дастлабки халқаро совринни расмийлаштирди. «Фламенго» ёшлари янги мураббий билан клублар ўртасидаги кичик ЖЧда ғалаба қозонишди. 30 сентябрь куни эса раҳбарият асосий жамоани ёш мутахассисга ишониб топширди. Эътиборлиси, Бразилия термаси собиқ бош мураббийи Тите ўрнини эгаллаган Филипе Луис клубни мутлақо қайтадан шакллантирди. Хуллас, у атиги 7 ой ичида бош жамоага кўтарилди!
«Фламенго» Филипе билан 9та ўйинда атиги 1 марта мағлубиятга учради: октябрь ойида «Флуминенсе»га 0:2 ҳисобида ютқазди. Чемпионатда шунингдек, «Интернасьонал»га қарши ўйинда дуранг (1:1) қайд этилди. Қолган учрашувлар Филипе Луис жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Кубок турнирига келсак, Луиснинг дебюти «Коринтианс»га қарши ярим финал ўйинига тўғри келди. Унда Алекс Сандронинг ягона голи ғалаба келтирди, жавоб учрашувида эса кучли томон аниқланмади. Шу тариқа ҳал қилувчи баҳсда «Атлетико Минейро» доғда қолдирилди 2 марта. Хуллас, ёш Филипе Луис илк уринишдаёқ «Фламенго»га соврин келтириш баробарида Либертадорес кубоги йўлланмасини таъминлади.
Содиқ СОБИР тайёрлади
Араб нашрлари хабарига қараганда, Саудия Арабистони миллий жамоаси аъзолари Европа сари отланишмоқда.
Олдин хабар берганимиздек, куни кеча Доха (Қатард)а ФИФА томонидан The Best – 2024 тақдирлаш маросими ўтказилди.
Иккинчи давра олдидан «Навбаҳор»нинг ассосий дарвозабони Ўткир Юсупов Эроннинг «Фулад» клубига трансфер қилингач, наманганликлар раҳбарияти жамоага тажрибали посбон Санжар Қувватов ҳамда Элдор Суюновларни таклиф қилишганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789