Кейн ўхшамади, эндиги мақсад – Осимхен!

Кейн ўхшамади, эндиги мақсад – Осимхен!

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоа ҳужум чизиғини «Тоттенхэм» тарихидаги энг зўр тўпурар Харри Кейн билан кучайтирмоқчи эди.

Жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг англиялик ҳужумчини ўзи қўллаётган ўйин услубига идеал даражада мос тушишини таъкидламоқда. Трансфер мутахассисларининг таъкидлашича, манчестерликлар Кейннинг трансферини уддалаш қийинлигини тан олган ва эътиборини бошқа ҳужумчига қаратди. Маълумотларга қараганда, энди «МЮ» мутасаддилари «А» серияда тўпурарлик қилаётган Виктор Осимхенни олиб келмоқчи. «Наполи» 24 ёшли нигериялик футболчи учун 100 миллион евродан кўпроқ пул сўрайди. Бироқ, Осимхеннинг ўзи АПЛда ўйнашни истаётгани масалани ижобий ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.