Йорога Мадрид маъқул

Йорога Мадрид маъқул

«Лилль» марказий ҳимоячиси Лени Йоро фаолиятини қайси клубда давом эттириш борасида қарор қабул қилди.

18 ёшли футболчи учун кураш узоқ вақтдан буён Европанинг етакчи лигалари гигантлари томонидан олиб борилиб келинмоқда ва бу юлдузга асосий давогарлар «Пари Сен-Жермен» ва Мадриднинг «Реал» клублари ҳисобланади. Relevo хабарига кўра, Париж клуби директори Луиш Кампуш Йоро билан шартнома имзолаш учун ҳаракат қилмоқда, бироқ футболчининг ўзи «Реал»га ўтиш вариантини маъқул кўрмоқда. Франциялик футболчига Англиянинг «Арсенал», «МЮ» ва «Челси» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо марказий ҳимоячи «Лос-Бланкос»да ўйнашни истайди. Transfermarkt экспертлари Лени Йоронинг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.