Иско хизматлари «А» серия клубларига таклиф қилинди

Иско хизматлари «А» серия клубларига таклиф қилинди

Журналист Альфредо Педулланинг хабар беришича, ярим ҳимоячи Исконинг агентлари Италия чемпионатининг баъзи клубларига футболчи хизматларини таклиф қилишган.

Улар орасида «Салернитана» ва «Фиорентина» ҳам бор. Салерноликлар раҳбарияти тез орада испанияликнинг агентларига эҳтимолий трансфер бўйича жавоб беради. Бундан ташқари, 30 ёшли футболчининг вакиллари «Верона» билан музокаралар олиб боришган, бироқ Исконинг ўзи бундай трансфер жуда катта таваккал деб қарор қилган. Декабрь ойи ўрталарида «Севилья» ва футболчи 2022 йилнинг августида имзоланган шартномани муддатидан олдин бекор қилиш бўйича келишиб олгани маълум бўлди. Николо Скиранинг хабарига кўра, ярим ҳимоячига «Вулверхэмптон» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.